Жаҳон

Қозоғистон тоғларида уч нафар альпинист ҳалок бўлди

Қутқарувчилар 24 декабрь куни бедарак йўқолган уч альпинистнинг жасадини топдилар.

Қозоғистон тоғларида уч нафар альпинист ҳалок бўлди

 

Қозоғистон тоғларида бедарак йўқолган уч нафар альпинистнинг барчаси ҳалок бўлгани аниқланди.

 

Олмаота тоғларида олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари якунланди. Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, 24 декабрь куни содир бўлган фожиали ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар сони уч нафар альпинистга етди.

 

Уларнинг жасадлари Локомотив чўққиси яқинида, денгиз сатҳидан тахминан 3 700 метр баландликда топилган. Вазирлик маълумотларига кўра, ҳалок бўлганларнинг барчаси Қозоғистон фуқаролари бўлиб, профессионал альпинистлар ҳисобланмаган.

 

Қидирув-қутқарув тадбирларига қарийб 80 нафар мутахассис, 12 та махсус техника, 4 та кинология бўлинмаси ҳамда 4 та учувчисиз учиш аппарати жалб этилган. Қутқарувчилар дастлаб бир нафар альпинистнинг жасадини аниқлаган, кейинчалик қолган икки нафар шахс ҳам топилган.

 

Маълум қилинишича, уч кишидан иборат гуруҳ Тяншан тоғ тизмасидаги Локомотив чўққисига йўл олган ва улар билан алоқа узилган. Шундан сўнг, уларнинг яқинлари Фавқулодда вазиятлар вазирлигига мурожаат қилган.

 

Топилган жасадлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилган. Ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Қозоғистон тоғларида уч нафар альпинист ҳалок бўлди | Zamon.uz