Жаҳон

Россияда илк ислом банки очилиши режалаштирилмоқда

Лойиҳа Марказий банк кўмагида ишлаб чиқилиб, банк 2026 йилга қадар иш бошлаши мумкин.

Россияда илк ислом банки очилиши режалаштирилмоқда

 

 

Россияда биринчи ислом банкини ташкил этиш бўйича музокаралар фаол босқичга кирди. Бу ҳақда Давлат думаси Молия бозори қўмитаси раиси Анатолий Аксаков маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, лойиҳа бизнес вакиллари ва мусулмон жамоатчилиги билан ҳамкорликда ишлаб чиқилмоқда.

 

Аксаков ушбу баёнотни Қозон шаҳрида Ислом молия институтлари учун ҳисоб ва аудит ташкилотининг (ААОИФИ) ваколатхонаси очилиши муносабати билан ўтказилган давра суҳбатида билдирган. У Марказий банк ҳам ташаббусни қўллаб-қувватлаётганини таъкидлади ва банкни ташкил этиш ишлари 2026 йилга қадар якунланиши кутилаётганини айтди.

 

Маълумки, ислом банкчилиги Россияда 2023 йилдан буён тажриба тариқасида Доғистон, Чеченистон, Бошқирдистон ва Татаристонда жорий этилган. Ушбу ҳудудларда фоизсиз молиявий хизматлар ва шариат тамойилларига асосланган операциялар синовдан ўтказилмоқда.

 

2025 йил ёзида мазкур эксперимент 2028 йил 1 сентябргача узайтирилди ва рухсат этилган операциялар рўйхати кенгайтирилди. Мутасаддиларга кўра, келгусида Россиянинг бошқа ҳудудлари ҳам ислом молияси лойиҳасига қўшилиши мумкин.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Россияда илк ислом банки очилиши режалаштирилмоқда | Zamon.uz