Жаҳон

Сурия валютасидан Асаднинг портрети олиб ташланади

Янги Сурия фунти олтита номиналда, тасвир ва портретларсиз чиқарилади.

Сурия валютасидан Асаднинг портрети олиб ташланади

 

Сурия миллий валютасидан мамлакат собиқ президенти Башар ал-Асаднинг портрети олиб ташланади. Бу ҳақда Сурия Марказий банки раҳбари Абдулқодир ал-Ҳасрия расмий баёнот берди.

 

Маълум қилинишича, янгиланган Сурия фунти 2026 йил 1 январдан бошлаб муомалага киритилади. Марказий банк раҳбарининг таъкидлашича, мазкур қарор мамлакатда янги иқтисодий босқич бошланаётганини, шунингдек, қўлга киритилган сиёсий суверенитет ва миллий бирлик тамойилларига содиқликни акс эттиради.

 

Ҳозирги вақтда Сурияда муомалада бўлган қоғоз банкноталарда эски сиёсий рамзлар сақланиб қолган. Хусусан, 2000 фунтлик банкнотада Башар ал-Асаднинг, 1000 фунтлик купюрада эса унинг отаси — Сурия собиқ президенти Ҳофиз ал-Асаднинг портрети тасвирланган.

 

Янгиланиш доирасида Сурия фунти олтита номиналда чиқарилиши режалаштирилган бўлиб, банкноталарда шахсий портретлар, сиёсий рамзлар ёки тасвирлар жойлаштирилмайди. Бу ёндашув валютани сиёсий образлардан холи қилишга қаратилган.

 

Шунингдек, Сурия фунтининг сўнгги йилларда кескин қадрсизлангани сабабли уни қайта номлаш жараёни ҳам амалга оширилиши кўзда тутилган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Сурия валютасидан Асаднинг портрети олиб ташланади | Zamon.uz