Ўзбекистон

Тошкентда бир ойда 49 кгдан ортиқ гиёҳванд моддалар тарқалишининг олди олинди

Пойтахтда гиёҳвандлик воситалари ва кучли таъсир қилувчи моддалар билан боғлиқ жами 592 та ҳолат аниқланиб, 256 та жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда бир ойда 49 кгдан ортиқ гиёҳванд моддалар тарқалишининг олди олинди

 

Тошкент шаҳрида бир ой давомида гиёҳвандлик ва кучли таъсир қилувчи моддалар ноқонуний айланишига қарши олиб борилган тезкор-профилактик тадбирлар натижасида йирик ҳажмдаги моддалар тарқалишининг олди олинди.

 

Ички ишлар вазирлиги томонидан 20 ноябрдан 20 декабргача республика бўйлаб “Хавфсиз ва соғлом мамлакат” кенг кўламли тезкор-профилактик тадбирларининг учинчи босқичи ўтказилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

 

Мазкур тадбирлар доирасида пойтахтда гиёҳвандлик воситалари ва кучли таъсир қилувчи моддалар билан боғлиқ жами 592 та ҳолат аниқланиб, 256 та жиноят иши қўзғатилди. Ноқонуний муомаладан 49 килограммдан ортиқ гиёҳванд моддалар ҳамда 72 818 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинди.

 

Шунингдек, 41 нафар «закладчик» аниқланиб, улардан жами 2 килограмм 710 грамм гиёҳванд модда олиб қўйилди. 285 та наркографити аниқланиб, бартараф этилди. Уларни чизган 38 нафар шахсга нисбатан маъмурий чоралар кўрилди.

 

Миробод туманида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида икки нафар шахс қўлга олинди. Уларнинг Телеграм-бот орқали гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғуллангани ҳамда нарколаборатория ташкил этгани аниқланди. Улардан умумий қиймати 2 миллиард 923 миллион 200 минг сўмга тенг, 12 600 дозани ташкил этувчи гиёҳванд ва кучли таъсир қилувчи моддалар мусодара қилинди.

 

Мирзо Улуғбек туманида аниқланган ҳолатда эса бир фуқаронинг уйидан 15 килограмм марихуана ва 300 дона мак кўчатлари топилди. Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида умумий қиймати 3 миллиард 750 миллион сўмга тенг бўлган 7 500 доза гиёҳванд моддаларнинг тарқалишига чек қўйилди.

 

Янги Ҳаёт туманида эса ўзаро боғлиқ бўлган беш нафар шахс қўлга олиниб, «прегабалин» номли кучли таъсир қилувчи дори воситасининг ноқонуний тарқатилиши тўхтатилди. Ушбу моддалар 13 607 нафар фуқаронинг заҳарланишига сабаб бўлиши мумкин эди.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ушбу йўналишдаги профилактик ва тезкор тадбирлар давом эттирилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкентда бир ойда 49 кгдан ортиқ гиёҳванд моддалар тарқалишининг олди олинди | Zamon.uz