Ўзбекистон

Ўзини дистрибьютор деб танитган Хайрулло Шокиров йирик миқдордаги фирибгарликда гумонланмоқда

У ижтимоий тармоқлар орқали юқори даромад ваъда қилиб, фуқароларни алдаган.

Ўзини дистрибьютор деб танитган Хайрулло Шокиров йирик миқдордаги фирибгарликда гумонланмоқда

 

Тошкент шаҳрида ўзини йирик дистрибютор ва тадбиркор сифатида таништириб, фуқароларнинг ишончига кирган ҳолда уларни катта миқдорда пул маблағларига чалғитган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, 1986 йилда туғилган Хайрулло Шокиров Инстаграм, Телеграм ҳамда YouTube ижтимоий тармоқлари орқали фаолият юритиб, ўзини хориждан анор шарбати ва салқин ичимликларни катта ҳажмда импорт қилувчи ҳамда уларни мамлакатдаги савдо тармоқларига етказиб бериш ҳуқуқига эга дистрибютор сифатида кўрсатган.

 

У фуқароларга юқори даромад ваъда қилиб, уларнинг ишончини қозонган ҳамда алдов ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан жуда кўп миқдордаги пул маблағларини ўзлаштирган. Натижада бир қатор фуқароларга катта миқдорда моддий зарар етказилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Хайрулло Шокировга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди — жуда кўп миқдорда фирибгарлик содир этиш аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Суд қарорига асосан, унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

Тошкент шаҳар ИИББ фуқароларга мурожаат қилиб, агар ушбу шахснинг ноқонуний ҳаракатларидан жабр кўрган бўлса ёки иш юзасидан қўшимча маълумотларга эга бўлса, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишни сўради. Қонунчиликка мувофиқ, жуда кўп миқдорда фирибгарлик учун катта жарима ёки 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси белгиланган.

“Ўғлим мени танимай қолмасмикин?”: “Реал Санжик” судда сўнгги сўзини айтди

“Ўғлим мени танимай қолмасмикин?”: “Реал Санжик” судда сўнгги сўзини айтди

Санжар Каримов қамоқда умрини ўтказиш оғир эканини таъкидлади ва суддан яна ота ва ўғил бўлиш имкониятини сўради.

ТДТУ талабалари нега ётоқхонадан чиқариб юборилди?

ТДТУ талабалари нега ётоқхонадан чиқариб юборилди?

Олий таълим вазирлиги ҳолат юзасидан изоҳ берди.

Шаръий никоҳдан кейинги зўравонлик: Олмазорда вояга етмаган қиз ҳимояга олинди

Шаръий никоҳдан кейинги зўравонлик: Олмазорда вояга етмаган қиз ҳимояга олинди

Эркак вояга етмаган қизга нисбатан жинсий зўравонлик қилиб, унга тан жароҳати етказган.

Қалбаки пуллар савдоси фош этилди: 297 млн сўмлик банкнотларни 148 млн сўмга сотган шахс ушланди

Қалбаки пуллар савдоси фош этилди: 297 млн сўмлик банкнотларни 148 млн сўмга сотган шахс ушланди

Унинг уйидан қалбаки банкнотлар тайёрлашда фойдаланилган принтер, махсус қоғозлар ва бошқа ускуналар ҳам топилган.

“Шаҳристон” бекатида метро поезди нега тўхтаб қолди?

“Шаҳристон” бекатида метро поезди нега тўхтаб қолди?

Метрополитен поезд носозлиги юзасидан изоҳ берди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.