Ўзбекистон

Халқаро қидирувда бўлган икки шахс Грузиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Улар фирибгарлик ва одам савдосида айбланмоқда.

Халқаро қидирувда бўлган икки шахс Грузиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

 

Фирибгарлик ва одам савдоси билан боғлиқ жиноятларда айбланиб, халқаро қидирувда бўлган икки нафар шахс Грузия ҳудудида аниқланиб, Интерпол каналлари орқали Ўзбекистонга экстрадиция қилинди.

 

Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Интерпол Миллий марказий бюроси маълумотига кўра, халқаро ҳамкорлик доирасида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида йирик миқдордаги фирибгарлик ҳамда одам савдоси жиноятларида гумон қилинаётган шахсларнинг давлат чегарасидан ташқарида эканлиги аниқланган. Кейинчалик улар Грузия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан ҳибсга олинган.

 

Экстрадиция жараёни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг расмий илтимосномаси асосида амалга оширилди. Тегишли тергов материаллари Грузиянинг ваколатли органлари томонидан ўрганиб чиқилиб, Грузия Адлия вазирлиги томонидан гумондорларни Ўзбекистонга топшириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

 

Мазкур топшириш Интерполнинг Тошкент ва Тбилиси шаҳарларидаги Миллий марказий бюролари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик натижасида амалга оширилган. Экстрадиция қилинган шахслар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига топширилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Халқаро қидирувда бўлган икки шахс Грузиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди | Zamon.uz