Ўзбекистон

2025 йилда Ўзбекистонга 200 мамлакатдан сайёҳлар ташриф буюрди

Хорижий сайёҳларнинг асосий қисми 31–55 ёшдагиларни ташкил этди.

2025 йилда Ўзбекистонга 200 мамлакатдан сайёҳлар ташриф буюрди

 

Ўзбекистон Миллий статистика қўмитаси 2025 йилнинг январ–ноябрь ойларини қамраб олган маълумотлар асосида мамлакатга ташриф буюрган ўртача хорижий сайёҳнинг статистикасини тақдим этди.

 

Таҳлилларга кўра, жорий йил давомида Ўзбекистонга дунёнинг қарийб 200 мамлакатидан сайёҳлар ташриф буюрган. Умумий кўрсаткичларга мувофиқ, мамлакатга келаётган хорижий сайёҳларнинг асосий қисмини 31–55 ёш тоифасидаги эркаклар ва аёллар ташкил этмоқда.

 

Статистик маълумотларга кўра, эркак сайёҳлар сони устунлик қилган бўлиб, уларнинг умумий сони 5,85 миллион нафардан ошган. Аёл сайёҳлар эса 4,9 миллион нафарни ташкил этган.

 

Ёш таркиби бўйича энг катта улуш 31 ёшдан 55 ёшгача бўлган сайёҳларга тўғри келиб, уларнинг сони 5,4 миллион нафардан ортиқни ташкил этган. Иккинчи ўринда 56 ёш ва ундан юқори бўлган сайёҳлар бўлиб, уларнинг сони 2,18 миллион нафарга етган.

 

Шунингдек, 19–30 ёш оралиғидаги ёшлар сони 1,75 миллион нафарни, 0–18 ёшдаги болалар ва ўсмирлар эса 1,38 миллион нафарни ташкил этгани қайд этилган.

 

Мазкур кўрсаткичлар Ўзбекистоннинг халқаро туризм бозоридаги жозибадорлиги ортиб бораётганини ва турли ёш тоифаларидаги сайёҳлар учун қизиқарли манзилга айланаётганини тасдиқлайди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

2025 йилда Ўзбекистонга 200 мамлакатдан сайёҳлар ташриф буюрди | Zamon.uz