Жаҳон

Эрон Канада ҳарбий-денгиз флотини “террорчи ташкилот” деб эълон қилди

Теҳрон бу қарорни Канаданинг Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусини террорчи деб тан олганига жавоб чораси сифатида баҳоламоқда.

Эрон Канада ҳарбий-денгиз флотини “террорчи ташкилот” деб эълон қилди

 

 

Эрон Канада ҳарбий-денгиз флотини расмий равишда “террорчи ташкилот” деб эълон қилди. Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги баёнот берди. Қарор Оттаванинг Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусини (ИИПК, ИРГС) террорчи ташкилотлар рўйхатига киритишига жавобан қабул қилингани билдирилди.

 

Вазирлик баёнотида Канаданинг мазкур қарори халқаро ҳуқуқнинг асосий тамойилларига зид экани таъкидланган. Теҳрон расмийларига кўра, ИРГС Эрон қуролли кучларининг расмий ва ажралмас қисми бўлиб, уни террорчи ташкилот сифатида таснифлаш ноқонуний ҳисобланади.

 

Эрон ТИВ Оттаванинг бу ҳаракатини “халқаро ҳуқуқни бузиш” деб баҳолаб, жавоб чораси ўзаро мутаносиблик тамойилига асосланганини маълум қилди. Шунингдек, Эрон томони 2019 йилда қабул қилинган ва ИРГСни террорчи деб тан олган давлатларга нисбатан жавоб чораларини кўришни назарда тутувчи миллий қонунчилик нормаларига таянганини қайд этди.

 

Мазкур қарор Эрон ва Канада ўртасидаги дипломатик кескинликни янада кучайтириши мумкин. Экспертларга кўра, бу ҳолат ИРГС мақоми масаласида Ғарб давлатлари ва Эрон ўртасидаги қарама-қаршиликлар чуқурлашиб бораётганини яна бир бор кўрсатмоқда.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Эрон Канада ҳарбий-денгиз флотини “террорчи ташкилот” деб эълон қилди | Zamon.uz