Жаҳон

Германияда Усмоновга қарши иккинчи тергов айбловсиз ёпилди

Алишер Усмонов санкцияларни бузишда гумонланаётган эди.

Германияда Усмоновга қарши иккинчи тергов айбловсиз ёпилди

 

Германия ҳуқуқ-тартибот идоралари USM Holding асосчиси, тадбиркор Алишер Усмоновга нисбатан санкцияларни бузиш гумони билан олиб борилган иккинчи терговни якунлади. Мюнхен прокуратураси томонидан олиб борилган иш айбловлар илгари сурилмасдан тўхтатилди.

 

Усмонов вакилларининг маълум қилишича, мазкур қарор Германия Жиноят-процессуал кодексининг 153а-моддаси асосида қабул қилинган. Ушбу норма ишни айбловсиз тугатиш имконини беради. Тадбиркор ихтиёрий равишда хайрия маблағларини ажратишга розилик билдирган. Адвокатлар таъкидлашича, худди шу гумонлар бўйича терговни қайта очиш истисно қилинади, Алишер Усмоновга нисбатан эса айбсизлик презумпцияси тўлиқ сақланиб қолади.

 

Тергов доирасида назорат органлари Усмоновни 2022 йил апрель–центабр ойларида Бавариянинг Rottach-Egern муниципалитетидаги мулкларда хавфсизлик хизматлари учун хорижий компаниялар орқали тўловларни амалга оширганликда гумон қилган эди.

 

Эслатиб ўтилишича, Алишер Усмонов 2022 йил февраль ойида Европа Иттифоқи санкциялар рўйхатига киритилган. Тадбиркор ушбу қарорни асоссиз ва адолатсиз деб баҳолаб, унга қарши суд тартибида эътироз билдирган. У санкциялар тенглик, мутаносиблик, мулк ҳуқуқи, шахсий ҳаёт дахлсизлиги ҳамда сўз эркинлиги тамойилларини бузганини таъкидлаган. Шунга қарамай, Европа Иттифоқи Адлия суди унинг даъволарини бир неча бор рад этган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Германияда Усмоновга қарши иккинчи тергов айбловсиз ёпилди | Zamon.uz