Жаҳон

Кремль Путиннинг қароргоҳига дронлар ҳужуми бўйича далилларни тақдим этишдан бош тортди ва ҳужумни Трампга зарба деб атади

Украина ҳужум қилгани айтилаётган ҳодисага АҚШ расмийлари далилларни тақдим қилишдан бош тортмоқда.

Кремль Путиннинг қароргоҳига дронлар ҳужуми бўйича далилларни тақдим этишдан бош тортди ва ҳужумни Трампга зарба деб атади

Кремль Путиннинг Валдайдаги қароргоҳига деярли юзга яқин Украина дронлари ҳужум қилгани ҳақидаги даъвони тасдиқловчи далилларни тақдим қилишдан бош тортди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди. 

 

Унга кўра, қароргоҳга қилинган ҳужумни Владимир Зеленский инкор этаётгани ва бу борада кўплаб Ғарб оммавий ахборот воситаларининг уни қўллаб-қувватлаётгани мутлақо бемаъни.

 

Ғарб ахборот агентлигининг ҳужум бўйича далиллар жамоатчиликка тақдим этиладими, деган саволига жавобан Песков шундай деди:

“Бундай оммавий дрон ҳужуми амалга оширилган бўлса, қандайдир далиллар бўлиши шарт, деб ўйламайман. Қолдиқларга келсак, бу борада аниқ айта олмайман. Бу, кўпроқ, ҳарбийларимизга тегишли масала”, — деди Песков.

 

Кремлга расмийлари Путин қароргоҳига қилинган ҳужумни “террорчилик ҳаракати деб атади, бу ҳужум нафақат Путинга, балки АҚШ президенти Доналъд Трампга қарши ҳам йўналтирилганини, шунингдек тинчлик музокараларини барбод қилишни кўзлаганини айтди.

 

Путин, шунингдек, Трампга Россиянинг Украина можаросини тартибга солиш бўйича музокаралардаги позицияси қайта кўриб чиқилишини маълум қилган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг шимол-ғарбида жойлашган Новогород вилоятида жойлашган Путин қароргоҳига 91 та дрон орқали ҳужуж қилингани ҳақида хабар берилган эди. Рус ҳукумати расмийларининг айтишича, ҳужумни Украина қилган, бироқ Украина президенти Володимир Зеленский бу ҳужумни Украина қилмаганини айтди. Таҳлилчилар фикрича, бу ҳужум шундоқ ҳам Украина-Россия ўртасидаги ҳал қилинмаётган урушни янада чигаллаштириши мумкин.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.