Ўзбекистон

Ўзбекистон Афғонистонга қарийб 400 тонна гуманитар ёрдам юборди

Ушбу гуманитар акция 2025 йил давомида Афғонистонга юборилган тўртинчи ёрдам партияси ҳисобланади.

Ўзбекистон Афғонистонга қарийб 400 тонна гуманитар ёрдам юборди

 

2025 йил 29 декабрь куни Афғонистоннинг Балх вилояти Ҳайратон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси раҳбарияти номидан афғон халқига навбатдаги гуманитар ёрдам партиясини топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

 

Умумий оғирлиги қарийб 390 тоннани ташкил этган ушбу юк Термиз юк ташиш марказида шакллантирилган бўлиб, озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар ҳамда тиббий жиҳозлардан иборат.

 

Гуманитар ёрдам билан танишар экан, Балх вилояти ҳокими М. Вафо Ўзбекистон Президенти номига афғон халқини доимий қўллаб-қувватлаб келаётгани ва кўрсатилаётган ғамхўрлик учун самимий миннатдорчилик билдирди. Унинг таъкидлашича, мазкур ташаббус Ўзбекистон раҳбариятининг афғон халқи билан чинакам биродарлик ва яқин қўшничилик муносабатларига содиқлигини яна бир бор тасдиқлайди.

 

Қайд этилишича, ушбу гуманитар акция 2025 йил давомида Афғонистон халқига юборилган тўртинчи ёрдам партияси ҳисобланади.

 

Шунингдек, вилоят раҳбари Ўзбекистоннинг икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш йўлидаги изчил саъй-ҳаракатларини алоҳида эътироф этди. Ушбу чоралар натижасида сўнгги йилларда Афғонистон экспорти ҳажми ошиб, аҳолининг ижтимоий-иқтисодий аҳволи ва фаровонлиги яхшиланиб бораётгани таъкидланди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистон Афғонистонга қарийб 400 тонна гуманитар ёрдам юборди | Zamon.uz