Ўзбекистон

Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи эълон қилинди

31 декабрдан 5 январгача ёғингарчилик ва ҳарорат ўзгариши сабаб бир қатор вилоятларда қор кўчиши мумкин.

Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи эълон қилинди

 

 

 

31 декабрь — 5 январь кунлари Ўзбекистоннинг қатор тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзгидромет директори Шерзодхўжа Ҳабибуллахўжа маълум қилди. Огоҳлантириш кутилаётган ёғингарчилик ва ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши билан боғлиқ.

 

Хавф Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод, Китоб, Қамаши ва Шаҳрисабз, Сурхондарё вилоятининг Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё ва Узун туманларида қайд этилиши мумкин. Шунингдек, Самарқанд вилоятининг Нуробод, Қўшработ, Самарқанд ва Ургут туманлари ҳам хавф зоналарига киради.

 

Бундан ташқари, Жиззах вилоятининг Бахмал ва Зомин, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Паркент ва Оҳангарон туманлари (Чатқол тизмаси тоғлари), шунингдек Наманган вилоятининг Поп туманида ҳам қор кўчиши эҳтимоли бор.

 

Мутасаддилар тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ва ушбу ҳудудларда ҳаракатланаётган ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўришни сўрамоқда. Зарур бўлмаган сафарлардан воз кечиш ва об-ҳаво огоҳлантиришларига қатъий амал қилиш тавсия этилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи эълон қилинди | Zamon.uz