Ўзбекистон

“Президент арчаси” доирасида 8 мингдан ортиқ бола учун депозит ҳисоб рақамлари очилди

Президент топшириғига кўра ўтказилган “Президент арчаси” доирасида ҳар бир бола номига 500 АҚШ доллари миқдорида маблағ ўтказилди.

“Президент арчаси” доирасида 8 мингдан ортиқ бола учун депозит ҳисоб рақамлари очилди

Президент топшириғи билан бу йил ўтказилган “Президент арчаси” доирасида анъанавий янги йил совғаларига қўшимча равишда, болалар учун омонат депозит ҳисоб рақамларини очиш тўғрисида қарор қабул қилинди — бу уларнинг эртанги куни учун кичик, аммо муҳим қадамдир.

 

0 дан 17 ёшгача бўлган 8 минг нафардан ортиқ етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун омонат депозит ҳисоб рақамлари очилди. Ҳар бир бундай ҳисоб рақамига давлат томонидан 500 АҚШ доллари миқдорида маблағ жойлаштирилди. Ушбу маблағлар йилдан-йилга капитализация ҳисобига жамғарилиб боради. Бола 18 ёшга тўлгач, ушбу маблағлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлиб, мустақил ҳаётга қадам қўйиш учун илк қарорларини қабул қилиши мумкин.

 

9 ёшдан юқори бўлган болалар ва уларнинг қонуний вакилларига ижтимоий карталар берилди. Бу қулайлик, хавфсизлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида амалга оширилди. Ижтимоий карта бугуноқ фойдали: у орқали жамоат транспортидан имтиёзли шароитларда фойдаланиш, харидлар ва хизматлар учун тўловларни амалга ошириш, шахсни тасдиқлаш, шунингдек ижтимоий ёрдам ва хизматларни олиш ҳуқуқини тасдиқлаш мумкин. Барча операцияларни Барака мобил иловаси орқали кузатиш ва назорат қилиш мумкин.

 

Ушбу қўллаб-қувватлаш давлат ғамхўрлигига алоҳида муҳтож бўлган болалар учун мўлжалланган:

• маҳаллаларда истиқомат қилувчи етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар;

• меҳрибонлик уйлари, оилавий ва кичик ҳажмли болалар уйлари ҳамда СОС болалар қишлоқлари тарбияланувчилари;

• ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш чоғида ҳалок бўлган болалар;

• «Таскин» болалар хосписи ҳузуридаги болалар онкология шифохонасида даволанаётган болалар.

 

«Таскин» болалар хосписида даволанаётган болалар учун алоҳида тартиб белгиланган: депозит ҳисоб рақамидаги маблағлар заруратга кўра ва қонуний вакиллар мурожаати асосида исталган вақтда банк картасига ўтказилиши мумкин.

 

Бу — ҳар бир бола ҳақида қайғуриш, ишонч ва келажакка бўлган ишонч рамзидир.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

“Президент арчаси” доирасида 8 мингдан ортиқ бола учун депозит ҳисоб рақамлари очилди | Zamon.uz