Ўзбекистон

Президент Шавкат Мирзиёев Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг янги биносини бориб кўрди

2026 йилда Янги Тошкентда 100 миллион долларлик ер ости автотураргоҳи фойдаланишга топширилади.

Президент Шавкат Мирзиёев Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг янги биносини бориб кўрди

 

Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент ҳудудида олиб борилаётган бунёдкорлик ва инфратузилма лойиҳалари билан танишди.

 

Давлат раҳбари дастлаб ер ости автотураргоҳи ва пиёдалар ўтиш йўлаги қурилиши жараёнини кўздан кечирди. Умумий қурилиш майдони 40 минг квадрат метр бўлган, қиймати 100 миллион АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу автотураргоҳнинг биринчи босқичида 200 та енгил автомобиль, шунингдек, 30 та мототцикл ва скутерни жойлаштириш имконияти яратилади. Пиёдалар учун қулай ва хавфсиз ҳаракатланишни таъминлаш мақсадида тўрт йўналишли ўтиш йўлаги барпо этилади.

 

Мазкур мажмуада автоматлаштирилган парковка тизимлари, велосипед ижараси нуқталари, шунингдек, электромобилларни қувватлантириш станциялари ташкил этилиши режалаштирилган. Автотураргоҳни 2026 йилда фойдаланишга топшириш кўзда тутилган.

 

Президентимиз замонавий автотураргоҳлар сонини кўпайтириш, уларни аҳоли учун максимал даражада қулай қилиш, шунингдек, келгусида электромобиллар улуши ошишини инобатга олиб, уларни қувватлаш инфратузилмасини изчил ривожлантириш бўйича тегишли топшириқлар берди.

 

Шунингдек, Янги Тошкент ҳудудида вазирлик ва идоралар фаолиятини ташкил этиш учун маъмурий бинолар қурилиши олиб борилмоқда. Хусусан, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги учун модул турдаги янги бино фойдаланишга топширилган.

 

1,4 гектар ер майдонида жойлашган, умумий майдони 5751 квадрат метр бўлган мазкур мажмуа 5 та бир қаватли, енгил металл конструкцияли, базальт қопламали сендвич панеллардан барпо этилди. Ушбу бино вазирликнинг марказий аппарати ва тизим ташкилотларини бир жойда жамлаб, ўзаро ҳамкорлик ҳамда иш жараёнларининг самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

 

Энергия тежамкор қурилиш материаллари, мустақил оқова тизими, марказлашган иситиш, совитиш ва шамоллатиш тизимлари бино эксплуатация харажатларини камайтиради, шунингдек, келгусида кенгайтириш ёки демонтаж қилиш имконини беради.

 

Айни пайтда мазкур бинода 550 нафар ходим фаолият юритмоқда. Бу ерда, шунингдек, вазирлик ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш республика маркази ҳам жойлашган.

 

Давлатимиз раҳбарига марказ томонидан “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими асосида ишлаб чиқилган платформалар тақдим этилди. Жумладан, Давлат шаҳарсозлик кадастри географик ахборот тизими орқали шаҳар ва туманларнинг ижтимоий-иқтисодий маълумотлари ягона рақамли базага жамланган. Геопортал орқали аҳоли пунктларининг 3Д форматдаги рақамли эгизаклари яратилган, реконструкция ва реновация зоналари белгиланган ҳамда ҳудудларни комплекс таҳлил қилиш имконияти яратилган.

 

Бош режаларни ишлаб чиқиш, жамоатчилик муҳокамаси ва қурилишга рухсат бериш жараёнлари тўлиқ рақамлаштирилган. Бугунги кунга қадар 20 та шаҳар, 22 та шаҳарча ва 843 та аҳоли пунктининг рақамли бош режалари ишлаб чиқилиб, геопорталга жойлаштирилган.

 

Шунингдек, «Рейтинг», «Тендер», “Қурилиш соҳасида давлат хизматлари”, “Лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизаси”, “Қурилишда давлат назорати”, “Менинг уйим”, “Менинг ҳудудим” ва иссиқлик таъминоти биллинг тизими каби платформалар фаолият юритмоқда.

 

Тизимни янада такомиллаштириш ва шаффофликни кучайтириш юзасидан масъулларга топшириқлар берилди.

 

Шунингдек, Президент ёш мутахассислар билан суҳбатлашиб, замонавий билимлар ва ахборот технологияларини чуқур эгаллашнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Президент Шавкат Мирзиёев Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг янги биносини бориб кўрди | Zamon.uz