Ўзбекистон

Президент Янги Тошкентда янги кўприк ва метро инфратузилмаси қурилишини кўздан кечирди

Чирчиқ дарёси устидан барпо этилаётган кўприк ва метро билан интеграциялашган автотураргоҳ шаҳар транспортини енгиллаштиради.

Президент Янги Тошкентда янги кўприк ва метро инфратузилмаси қурилишини кўздан кечирди

 

 

Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент ҳудудида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари доирасида Чирчиқ дарёси устидан қурилаётган янги кўприк ҳамда метро бекати билан бирлаштирилган автотураргоҳ лойиҳаси билан танишди. Мазкур объектлар пойтахт ва Янги Тошкент ўртасидаги транспорт алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

 

Маълумотларга кўра, янги кўприк бир суткада 40–50 мингта автотранспорт воситасини ўтказиш қувватига эга бўлади. Қурилиш ишлари жорий йил охирида бошланган бўлиб, ҳозирда дастлабки босқич амалга оширилмоқда. Лойиҳа транспорт оқимини самарали бошқариш ва ҳаракат хавфсизлигини оширишга қаратилган.

 

Қурилиш жараёнида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Соҳил ҳудудлари кўкаламзорлаштирилади, энергия тежамкор ёритиш тизимлари ўрнатилади, пиёдалар ва велосипед йўлаклари барпо этилади. Шунингдек, кўприк орқали икки тасмали трамвай йўли ўтказилиши режалаштирилган.

 

Президент бўлажак метро линиясининг автотураргоҳ билан интеграциялашган бекати қурилиши билан ҳам танишди. 21 километр узунликдаги янги метро линияси 9 та бекатдан иборат бўлиб, кунига 230 минг йўловчига хизмат кўрсатади. Давлат раҳбари лойиҳаларнинг стратегик аҳамиятини таъкидлаб, қурилиш ишларини белгиланган муддатда ва юқори сифатда якунлаш бўйича тавсиялар берди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Президент Янги Тошкентда янги кўприк ва метро инфратузилмаси қурилишини кўздан кечирди | Zamon.uz