Ўзбекистон

Президент Янги Тошкентдаги йирик қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди

Лойиҳа тўлиқ якунлангач, Янги Тошкент 2 миллион нафар аҳоли истиқомат қиладиган йирик мегаполисга айланиши режалаштирилган.

Президент Янги Тошкентдаги йирик қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди

 

 

Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекциясига ташриф буюриб, ҳудудда амалга оширилаётган ҳамда истиқболдаги йирик қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди. Давлатимиз раҳбарига шаҳар қурилишининг бугунги ҳолати, босқичлари ва келгусидаги режалар юзасидан батафсил ахборот берилди.

 

Маълум қилинишича, Янги Тошкент қурилишига 2023 йилда тамал тоши қўйилган бўлиб, лойиҳа учун Юқори ва Ўрта Чирчиқ туманларидан 19 минг 700 гектар ер майдони ажратилган. Концепция Буюк Британиянинг “Сросс Воркс” компанияси томонидан ишлаб чиқилган. Ҳозирда ҳудудда 100 дан ортиқ лойиҳа жадал амалга оширилмоқда, 2025 йил якунига келиб қурилиш майдонлари 3 миллион квадрат метрга етган.

 

Биринчи босқичда 6 минг гектар ҳудудда ишлар олиб борилиб, 600 минг аҳоли учун замонавий яшаш муҳити яратилади. Лойиҳа тўлиқ якунлангач, Янги Тошкент 2 миллион нафар аҳоли истиқомат қиладиган йирик мегаполисга айланиши режалаштирилган. Шу билан бирга, ер ости муҳандислик тармоқлари, туннель ва автотураргоҳлар қурилиши, транспорт қатновини енгиллаштиришга хизмат қилиши таъкидланди.

 

Президент шаҳарсозликда «яшил» тамойилларга устувор аҳамият бериш, жамоат транспорти, пиёда ва велосипедчилар учун қулай шароитлар яратиш зарурлигини қайд этди. Инвесторлар фаоллиги ҳам юқори бўлиб, ҳозиргача 2 миллиард долларлик инвестиция шартномалари имзоланган. Давлатимиз раҳбари барча лойиҳалар замонавийлик билан бирга халқ манфаатига хизмат қилиши лозимлигини алоҳида таъкидлади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.