Ўзбекистон

Қўқонлик табиб озодликка чиқиб, айбловларни инкор этди

10 суткалик маъмурий қамоқдан сўнг Иқболжон Солиев ҳужжатлари амалда эканини билдириб, тарқалган хабарларга рад жавоби берди.

Қўқонлик табиб озодликка чиқиб, айбловларни инкор этди

 

 

Аввалроқ Қўқонлик табиб Иқболжон Солиевнинг гувоҳномаси муддати тугаганига қарамай, ноқонуний фаолият юритгани аниқлангани сабабли суд қарори билан унга 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланганди. Куни кеча у озодликка чиқиб, ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали ўзи ҳақидаги айбловларга муносабат билдирди.

 

Табиб 2024 йилдан буён ҳужжатларсиз ишлагани ҳақидаги хабарларни мутлақо ёлғон деб атади. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон халқ табобати ассоциацияси томонидан 2025 йилгача амал қилувчи гувоҳнома, Қозоғистон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳужжати ҳамда халқаро сертификат мавжуд. Шунингдек, у муддат кўрсатилмаган, доимий гувоҳномага ҳам эгалигини таъкидлади.

 

Иқболжон Солиевнинг адвокати Абдуллажон Жўраев ҳам айрим ахборотлар нотўғри ва асоссиз тарқатилганини билдириб, табибнинг гувоҳномаси муддати ўтмаганини қайд этди. У Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59-5-моддаси бўйича билдирилган эътирозларга изоҳ берар экан, табиб фаолиятини оммавий тарғибот сифатида баҳолаш нотўғри эканини айтди.

 

Шунингдек, табибнинг ўзи табобат фаолияти учун лицензия талаб этилмаслигини, бу касб авлоддан авлодга ўтиб келаётганини таъкидлади. Маълумот ўрнида, Иқболжон Солиев 2025 йил 10 январь куни Қўқон шаҳар суди қарори билан МЖтКнинг 59-5-моддаси 1-қисми асосида айбдор деб топилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари миқдорида жаримага тортилган.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.