Қозоғистонда Нурсултон Назарбоевнинг чет элга чиқишини чеклаш таклиф этилди

Таклиф собиқ президентнинг яқинда Москвада Владимир Путин билан бўлиб ўтган учрашуви фонида илгари сурилди.

Қозоғистонда Нурсултон Назарбоевнинг чет элга чиқишини чеклаш таклиф этилди

Қозоғистон Мажлиси депутати Ермурат Бапи давлат сирларига кириш ҳуқуқига эга бўлган собиқ юқори лавозимли амалдорларнинг, жумладан, мамлакатнинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг чет элга чиқишларини қонуний жиҳатдан чеклашни таклиф қилди. Бу ҳақда Orda.kz нашри хабар бермоқда.

 

Депутат мазкур ташаббусни миллий хавфсизликни таъминлаш зарурати билан изоҳлади. Унинг таъкидлашича, собиқ президентлар, вазирлар ва бошқа юқори мартабали амалдорлар хизмат фаолияти давомида давлат сирларига эга бўлган ва бу маълумотлар мамлакат хавфсизлиги учун ҳануз муҳим аҳамият касб этади.

 

Ермурат Бапи ушбу таклифни Нурсултон Назарбоевнинг яқинда Россия пойтахти Москвада Владимир Путин билан бўлиб ўтган учрашуви фонида илгари сурган.

 

Депутатнинг фикрича, бундай ташрифлар айрим ҳолатларда Қозоғистон миллий хавфсизлигига таҳдид сифатида баҳоланиши мумкин.

 

У давлат сирларига эга бўлган шахсларнинг чет элга сафарларини тартибга солувчи алоҳида қонун зарурлигини таъкидлаб, халқаро тажрибани, хусусан, Хитойда амалда бўлган чекловларни мисол сифатида келтирди.

 

Депутат, шунингдек, Нурсултон Назарбоев ва собиқ Бош прокурор Қайрат Кожамжаров каби шахслар учун олдиндан “чегара назорати” ёки “хавф индикатори” жорий этишни таклиф қилди. Унинг айтишича, собиқ президентнинг Москвага сафари айрим доираларда давлат идоралари ва жамиятга нисбатан сиёсий босим сифатида қабул қилиниши мумкин.

 

Журналистларнинг саволларига жавоб берар экан, Ермурат Бапи ҳозирги шароитда ушбу ташрифдан мамлакат учун ҳеч қандай сиёсий фойда кўрмаётганини билдирган.

 

“Ўз мамлакатида, ўз халқи орасидан таянч топа олмаган инсонига ачинаман. Энди у чет элдан таянч излашга мажбур. Бу собиқ президент учун фожиа”, — деди депутат.

custom img

Украиналиклар Донбасснинг топширилишини ҳеч қачон кечирмайди — Зеленский

Украина президенти Донбасс ҳудуди бўйича келишувлар борасидаги позициясини маълум қилди.

custom img

Зеленский Лукашенкога қарши санкциялар жорий қилди

Чекловлар Беларус раҳбарининг Украинага киришини тақиқлаш, активларини музлатиш, савдо ва транзит операцияларини чеклаш, шунингдек, молиявий операцияларни амалга оширишни тақиқлашни ўз ичига олади.

custom img

Қирғизистондаги мадрасада Қамчибек Ташиевнинг соғлиғи учун дуо ўқилди

Аввалроқ Ташиев мамлакатни вақтинча тарк этгани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Ташиевнинг юқори лавозимда ишловчи синфдоши ҳам ишдан олинди

Аввалроқ Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев ва яна 3 вазир лавозимидан олинган эди.

custom img

Макрон Навалний вафотининг икки йиллиги муносабати билан баёнот берди

Франция президенти унинг ўлими “атайлаб содир этилгани аён бўлди” дея таъкидлади.

custom img

Эмомали Раҳмон қаерда?

Сўнгги 10 кун ичида бирор марта ҳам давлат йиғилишларида иштирок этмаган Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон ҳақида ижтимоий тармоқларда унинг вафот этгани ҳақида турли миш-мишлар пайдо бўлди.

custom img

Туркманистонда 50 дан ортиқ фармон билан оммавий кадрлар ўзгариши амалга оширилди

Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар, ҳокимлар ва бир қатор давлат идоралари раҳбарларида ўзгаришлар бўлди.

custom img

Украинанинг собиқ энергетика вазири пул ювишда айбланмоқда

Герман Галущенко 15 феврал куни ҳибсга олинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Қозоғистонда Нурсултон Назарбоевнинг чет элга чиқишини чеклаш таклиф этилди