Жаҳон

Венс Илон Маскни янги партия тузишдан қайтарди — The Washington Post

Венс бу ташаббус республикачиларга зарар етказишини таъкидлаган.

Венс Илон Маскни янги партия тузишдан қайтарди — The Washington Post

 

АҚШ вице-президенти Ж.Д. Венс америкалик миллиардер Илон Маскни Қўшма Штатларда янги сиёсий партия тузиш режасидан воз кечишга кўндирди. Бу ҳақда The Washington Post нашри хабар бермоқда.

 

Нашр маълумотларига кўра, Илон Маск мазкур ташаббусга жиддий ёндашган. Бироқ вице-президент Венс ва унинг яқин доираси янги партиянинг ташкил этилиши 2026 йилда бўлиб ўтадиган оралиқ сайловларда ҳамда кейинги сиёсий жараёнларда республикачилар партиясига сезиларли зарар етказиши мумкинлигидан хавотир билдирган.

 

Шу муносабат билан Ж.Д. Венс Маскнинг иттифоқчиларини тадбиркорни партия тузиш ғоясидан воз кечишга ундашга чақирган. ВПънинг ёзишича, бир неча ой давом этган сиёсий ва норасмий мулоқотлар ўз самарасини берган.

 

Кейинчалик Ж.Д. Венс Маскнинг яқин иттифоқчиси Жаред Исаакнинг номзодини қўллаб-қувватлаш учун ҳукуматга норасмий шаклда таъсир ўтказган. Исаакман Маскка тегишли SpaceХ компаниясининг асосий молиявий ҳамкорларидан бири бўлиб, у декабрь ойида АҚШ Миллий аэронавтика ва космик тадқиқотлар бошқармаси — НАСА раҳбари лавозимини эгаллаган.

 

Хабар қилинишича, партия тузиш ғоясидан воз кечган Илон Маск ноябрь ойида Оқ уйда Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон шарафига уюштирилган расмий кечки овқатда иштирок этган. Шунингдек, консерватив сиёсатчи Чарли Киркнинг ўлдирилиши фонида Маск 2026 йилги оралиқ сайловлар арафасида Республикачилар партиясининг сайлов кампаниясини қўллаб-қувватлашга қарор қилган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.