Жаҳон

АҚШда 2,5 миллиондан ортиқ мигрант депортация қилинди

Вашингтон 2026 йилда депортация кўламини оширишни режалаштирмоқда.

АҚШда 2,5 миллиондан ортиқ мигрант депортация қилинди

АҚШ расмийлари 2026 йилда ноқонуний муҳожирларни мамлакатдан депортация қилиш суръати ва кўламини янада оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда АҚШ Ички хавфсизлик департаменти (DHS) баёнотига таяниб ТАСС хабар берди.

 

Департамент маълумотларига кўра, 2025 йил давомида АҚШ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан 2,5 миллиондан ортиқ ҳужжатсиз мигрант мамлакат ҳудудидан чиқариб юборилган. Расмийларнинг қайд этишича, ушбу натижаларга ноқонуний иммиграцияга қарши қатъий чоралар ҳисобига эришилган.

 

DHS ҳисоботида таъкидланишича, қисқа муддат ичида бундай кўрсаткичга эришилиши АҚШ президенти Доналд Трамп ҳамда Ички хавфсизлик вазири Кристи Ноем томонидан ноқонуний иммиграцияга қарши сиёсатни кучайтириш натижасидир.

 

Департамент вакиллари бу жараён эндигина бошланганини алоҳида урғулаган.

 

Шунингдек, Ички хавфсизлик департаменти Трамп маъмурияти ноқонуний иммиграцияга қарши курашиш учун янги қонунларни қабул қилиш зарур деб ҳисобламаётганини билдирди. Уларнинг фикрича, аввалги — Байден маъмурияти даврида юмшатилган иммиграция қоидаларини амалда қатъий ижро этишнинг ўзи етарли бўлган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.