Ўзбекистон

Президент топшириғи билан 100 нафар тозалик посбони фарзандларининг контракт тўлови қоплаб берилди

Ушбу маблағларнинг умумий миқдори 916 млн 718 минг сўмни ташкил этди.

Президент топшириғи билан 100 нафар тозалик посбони фарзандларининг контракт тўлови қоплаб берилди

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 январдаги 5-сон Фармони ижроси доирасида республика бўйича 100 нафар тозалик посбони фарзандларининг олий таълим муассасаларидаги контракт тўловлари қоплаб берилди. Ушбу маблағларнинг умумий миқдори 916 млн 718 минг сўмни ташкил этди. Ташаббус Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги томонидан амалга оширилди.

 

30 декабрь куни Тошкент шаҳрида танлов ғолибларининг хонадонларига ташриф буюрилиб, фарзандларининг контракт тўлови қоплангани ҳақидаги махсус сертификатлар топширилди. Тадбирда қўмита раиси маслаҳатчиси Лола Раҳманбаева ҳамда агентлик директори Шарифбек Ҳасанов иштирок этди. Учрашувлар Янги йил байрами арафасида ўз касбига садоқат билан хизмат қилаётган ходимлар учун рамзий ва маънавий аҳамият касб этди.

 

Мазкур ёрдам “Табиат уйғунлиги ҳимоячиси” танлови доирасида кўп йиллар давомида санитар тозалаш ва ободонлаштириш соҳасида ҳалол меҳнат қилган ходимлар орасидан танлаб олинди. Танлов Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 августдаги 514-сон қарори асосида ташкил этилди. Жами 182 нафар номзод ариза топширган бўлиб, шаффоф ва адолатли баҳолаш натижасида 100 нафар энг муносиб иштирокчи ғолиб деб топилди.

 

Ғолиблар Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳридан сараланди. Контракт тўловлари агентликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қоплаб берилди. Ушбу ташаббус инсон қадрини улуғлаш, меҳнаткаш ходимларни эъзозлаш ҳамда уларнинг фарзандлари учун таълим орқали мустаҳкам келажак яратишга қаратилган бўлиб, амалда “ижтимоий лифт” тамойилининг ёрқин ифодаси бўлди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Президент топшириғи билан 100 нафар тозалик посбони фарзандларининг контракт тўлови қоплаб берилди | Zamon.uz