Ўзбекистон

Сирдарёда электрик ток уриб вафот этгани айтилмоқда

Ҳолат юзасидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ вилоят филиали расмий муноасабат билдирди.

Сирдарёда электрик ток уриб вафот этгани айтилмоқда

 

 

Ижтимоий тармоқларда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Сирдарё ҳудудий филиали ходими вафот этгани ҳақидаги хабарлар тарқалиши ортидан корхона расмий муносабат билдирди. Мазкур хабарларга аниқлик киритиш мақсадида жамоатчиликка расмий маълумот берди.

 

Қайд этилишича, 2025 йил 29 декабрь куни Сирдарё тумани Адолат маҳалласи ҳудудида содир бўлган бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этган фуқаро “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Сирдарё ҳудудий филиали тизимида ишламаган ва корхона ходими ҳисобланмайди.

 

Дастлабки ўрганишлар натижаларига кўра, ҳодиса хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилинмагани ҳамда яроқсиз ҳимоя воситаларидан фойдаланилгани сабабли юзага келган. Мазкур ҳолат бўйича ҳозирда тегишли мутасадди ташкилотлар томонидан белгиланган тартибда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Шу муносабат билан, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Сирдарё ҳудудий филиали матбуот хизмати фуқароларни фақат расмий манбаларга таянишга, текширилмаган ва асоссиз маълумотларни тарқатмасликка чақирди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Сирдарёда электрик ток уриб вафот этгани айтилмоқда | Zamon.uz