Ўзбекистон

Сўнгги 5 йилда Ўзбекистон энергетикаси кескин ривожланди

Инвестициялар 4 баробар ошиб, "яшил" энергия улуши 30 фоизга етди.

Сўнгги 5 йилда Ўзбекистон энергетикаси кескин ривожланди

 


Сўнгги беш йил ичида Ўзбекистон энергетика соҳасида туб бурилиш даврини бошдан кечирди. Инвестициялар ҳажми 2021 йилдаги 2,6 млрд доллардан 2025 йилда 11 млрд долларга етиб, қарийб 4 баробар ошди. Бу жараён энергетика инфратузилмасини янгилаш ва барқарор ривожланишни таъминлашга хизмат қилди.

 

Бугунги кунда мамлакатдаги жами электр энергияси генерация қувватлари 25,8 ГВтни ташкил этади. Шундан 5,6 ГВт қуёш ва шамол электр станциялари ҳиссасига тўғри келади. Гидроэлектр станциялар қуввати 2,4 ГВт, иссиқлик электр станциялари эса 17,8 ГВтни ташкил қилиб, энергетика балансида муҳим ўрин тутмоқда.

 

Электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми ҳам барқарор ўсмоқда. Агар 2017 йилда 60 млрд кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилган бўлса, 2025 йил 30 декабрь ҳолатига бу кўрсаткич 86,4 млрд кВт·соатга етди. Натижада ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 40 фоизга ошди.

 

Электр тармоқлари инфратузилмасини ривожлантириш борасида ҳам сезиларли ишлар амалга оширилди. 1991–2016 йилларда 9 300 км электр узатиш тармоқлари ва 4 800 та трансформатор пункти қурилган бўлса, 2021–2025 йилларда бу кўрсаткич 69 минг км тармоқ ва 14 мингта трансформатор пунктига етди. Режаларга кўра, 2026–2030 йилларда яна 45 минг км электр узатиш тармоқлари, 43 та подстанция ва 9,7 мингта трансформатор пункти барпо этилади. Шу билан бирга, 2025 йилда «яшил» энергия улуши 30 фоизга етди, 2030 йилга бориб эса уни 54 фоизга етказиш кўзда тутилган.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Сўнгги 5 йилда Ўзбекистон энергетикаси кескин ривожланди | Zamon.uz