Жаҳон

Туркияда Янги йил арафасида теракт тайёрлашда гумонланган 127 киши ушланди

Қўлга олинганлар орасида чет эл фуқаролари ҳам бор.

Туркияда Янги йил арафасида теракт тайёрлашда гумонланган 127 киши ушланди

Туркия Ички ишлар вазирлиги Анқара ва Истанбул шаҳарларида террорчилик фаолиятига алоқадорликда гумон қилинган 127 нафар шахс қўлга олинганини маълум қилди.

 

Улар ИШИД террорчилик ташкилоти билан боғлиқликда гумон қилинмоқда.

 

AZERTAC хабарига кўра, ҳибсга олишлар 29 декабрь куни Ялова вилоятида полиция ходимлари билан юз берган қуролли тўқнашув ортидан бошланган кенг кўламли махсус операциялар доирасида амалга оширилган.

 

Истанбул шаҳар прокуратураси маълумотига кўра, операциялар Янги йил арафасида содир этилиши мумкин бўлган эҳтимолий террорчилик ҳужумлари ҳақидаги разведка маълумотларини таҳлил қилиш асосида ўтказилган. Қўлга олинганларнинг 110 нафари Истанбул шаҳрида аниқланган бўлиб, улар орасида чет эл фуқаролари ҳам бор.

 

Аввалроқ, Ялова вилоятида ИШИД жангчилари билан бўлган отишмада уч нафар полиция ходими ҳалок бўлгани, саккиз нафар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходими ва бир нафар қўриқчи жароҳатлангани хабар қилинган эди. Тўқнашув давомида олти нафар террорист йўқ қилинган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.