Ўзбекистон

2026 йилдан такси ҳайдовчилари солиқларни қандай тўлайди?

Такси ҳайдовчилари учун 1 фоизлик солиқ ставкаси жорий этилади.

2026 йилдан такси ҳайдовчилари солиқларни қандай тўлайди?

2026 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган такси ҳайдовчилари учун солиқ тизими соддалаштирилади. Улар учун айланмадан олинадиган солиқнинг камайтирилган — 1 фоизлик ставкаси жорий этилади.

 

Янги тартибга кўра, солиқ фақат ҳайдовчининг реал даромади асосида ҳисобланади. Масалан, агар такси ҳайдовчиси бир ойда 2 миллион сўм даромад қилса, тўланадиган солиқ миқдори атиги 20 минг сўмни ташкил этади.

 

Агар йўловчилар онлайн такси агрегаторлари орқали ташилган бўлса, солиқ автоматик тарзда ундирилади. Бунда агрегатор платформа ҳайдовчининг даромадидан 1 фоизни ушлаб қолиб, уни тўғридан тўғри давлат бюджетига ўтказади. Ушбу механизм фақат агрегатор орқали олинган даромадларга татбиқ этилади. Платформадан ташқарида амалга оширилган ташувлардан олинган маблағлар автоматик солиқ ҳисобига киритилмайди.

 

Шунингдек, электрон тўловларни қабул қилиш учун QR-код ўрнатиш масаласига ҳам аниқлик киритилди. Амалдаги тартибга кўра, 2026 йилдан бошлаб якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун QR-коддан фойдаланиш мажбурий этиб белгиланган. Бироқ такси ҳайдовчилари учун бу талаб истисно тариқасида қўлланилмайди.

 

Хусусан, 2025 йил 12 августдаги 247-сонли қарорга мувофиқ, солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграциялашган онлайн агрегаторлар орқали йўловчи ташиш ва етказиб бериш хизматларини кўрсатувчи ҳайдовчилар ва курьерлардан алоҳида QR-код ўрнатиш талаб этилмайди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.