Ўзбекистон

Ижтимоий соҳа инфратузилмасини ривожлантириш учун янги жамғарма ташкил этилади

Янги жамғарма таълим, тиббиёт ва спорт объектларини молиялаштиришга қаратилган.

Ижтимоий соҳа инфратузилмасини ривожлантириш учун янги жамғарма ташкил этилади

 

Президентнинг 2025 йил 30 декабрдаги қарорига мувофиқ, мамлакатда ижтимоий соҳа инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган янги молиявий механизм жорий этилмоқда.

 

Хусусан, ижтимоий аҳамиятга эга объектларни барпо этиш ва янгилашни тизимли молиялаштириш мақсадида Ижтимоий соҳа муассасаларини қуриш ва таъмирлаш жамғармаси ташкил этилади.

 

Мазкур жамғарма таълим, соғлиқни сақлаш ҳамда спорт соҳаларига оид муассасаларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишларини молиявий қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

 

Қарор билан жамғарма фаолияти орқали ҳудудларда ижтимоий инфратузилманинг ҳолатини яхшилаш ва аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш кўзда тутилган.

 

Жамғарма маблағлари, энг аввало, умумтаълим мактаблари, тиббиёт муассасалари ва спорт иншоотларини қуриш ҳамда таъмирлашга йўналтирилади. Шу билан бирга, ушбу муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий ускуналар, ўқув ва тиббий жиҳозлар ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминлаш устувор вазифалар этиб белгиланган.

 

Қарорга асосан, жамғарма маблағларидан бошқа ижтимоий йўналишлардаги қурилиш ва таъмирлаш лойиҳаларини молиялаштиришда ҳам фойдаланиш имконияти яратилади. Бу эса ҳудудларда ижтимоий инфратузилмани комплекс ва мутаносиб ривожлантиришга хизмат қилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ижтимоий соҳа инфратузилмасини ривожлантириш учун янги жамғарма ташкил этилади | Zamon.uz