Ўзбекистон

Ўзбекистонда электромобилларни зарядлаш ускуналари божхона тўловларидан озод қилинди

Ушбу тартиб 2028 йил 1 январгача амал қилади.

Ўзбекистонда электромобилларни зарядлаш ускуналари божхона тўловларидан озод қилинди

Ўзбекистонда электромобиллар инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда айрим тармоқларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қатор божхона ва солиқ имтиёзлари жорий этилди.

 

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган тегишли фармон ҳақида Адлия вазирлиги маълумот берди.

 

Фармонга мувофиқ, 2026 йил 1 январдан 2028 йил 1 январгача Ўзбекистон ҳудудига олиб кириладиган айрим товарлар божхона тўловларидан озод этилади. Хусусан, электр транспорт воситалари, уларнинг компонентлари ҳамда уларга хизмат кўрсатиш инфратузилмаси учун мўлжалланган зарядлаш станциялари ушбу имтиёздан фойдаланади.

 

Шунингдек, ипакчилик соҳасини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида ипак ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган йиғириш ва тўқиш дастгоҳлари учун эҳтиёт қисмлар, тут уруғлари ва кўчатлари, шунингдек супер-элит, элита ва саноат ипак қурти зотлари ҳам божхона тўловларидан озод қилинади.

 

Бундан ташқари, чиқиндиларни бошқариш соҳасида фаолият юритаётган ташкилотлар учун солиқ имтиёзлари жорий этилади.

 

Мазкур имтиёзлар 2026 йил 1 январдан 2031 йил 1 январгача амал қилади. Унга кўра, чиқиндиларни йиғиш, олиб чиқиш, саралаш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи компаниялар даромад солиғи ҳамда ижтимоий солиқни 1 фоиз миқдорида тўлайди.

 

Солиқ имтиёзларидан фойдаланиш учун корхоналарнинг чиқиндиларни бошқариш фаолиятидан олинган даромади ҳисобот даврида умумий даромаднинг камида 90 фоизини ташкил этиши, шунингдек, барча ходимларнинг ойлик иш ҳақи энг кам иш ҳақининг камида икки бараваридан кам бўлмаслиги лозим.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Ўзбекистонда электромобилларни зарядлаш ускуналари божхона тўловларидан озод қилинди | Zamon.uz