Ўзбекистон

Қўқонда оммавий тартибсизлик бўлгани йўқ — Фарғона вилояти ИИБ

Йўлнинг қатнов қисмига чиқиб, мушакбозлик уюштирмоқчи бўлганлар аниқланиб, уларга нисбатан белгиланган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Қўқонда оммавий тартибсизлик бўлгани йўқ — Фарғона вилояти ИИБ

 


Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси Қўқон шаҳрида оммавий тартибсизлик бўлгани ҳақидаги ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга расмий муносабат билдирди. Қайд этилишича, мазкур маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

 

Маълум бўлишича, 2025 йил 31 декабрь куни соат 23:55 да Қўқон шаҳар А. Чархий кўчасида шу ҳудудда яшовчи фуқаролар Янги йил байрамини нишонлаш мақсадида йўлнинг қатнов қисмига чиқиб, мушакбозлик уюштирмоқчи бўлган.

 

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўз вақтида кўрилган чоралар натижасида жамоат тартиби ва ҳаракат хавфсизлиги таъминланган. Ҳуқуқбузарларнинг шахси аниқланиб, уларга нисбатан белгиланган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.

 

Шунингдек, расмий хабарда ижтимоий тармоқларда тарқалган айрим ахборотларда қайд этилганидек, автомашина ёқиб юборилганлиги ҳолати содир бўлмагани алоҳида таъкидланган. Фарғона вилояти ИИБ фуқароларни текширилмаган ва асоссиз хабарларга ишонмасликка чақирди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Қўқонда оммавий тартибсизлик бўлгани йўқ — Фарғона вилояти ИИБ | Zamon.uz