Жаҳон

Россияда 2027 йилгача мигрантларни кузатиш бўйича янги тизим жорий этилади

2026 йилда чет элликлар учун биометрик идентификация тизими ишга туширилади.

Россияда 2027 йилгача мигрантларни кузатиш бўйича янги тизим жорий этилади

Россия ҳукумати 2027 йил охирига қадар мамлакат ҳудудида мигрантлар ҳаракати устидан назоратни кучайтиришга қаратилган комплекс чораларни амалга оширади. Бу ҳақда ТАСС томонидан кўриб чиқилган Россия Федерациясининг миграция сиёсати бўйича режасида маълум қилинди.

 

Ҳужжатга кўра, хорижий фуқароларнинг Россия ҳудуди бўйлаб ҳаракатини мониторинг қилишга мўлжалланган махсус ахборот тизими 2027 йил 10 декабрга қадар ишга туширилади.

 

Мазкур лойиҳа Ички ишлар вазирлиги, Федерал хавфсизлик хизмати, Транспорт вазирлиги ва Рақамли ривожланиш вазирлиги томонидан Россия ҳудудлари билан ҳамкорликда амалга оширилади.

 

Шу билан бирга, 2026 йил декабрига қадар чет элликларни биометрик идентификациялаш учун алоҳида ахборот тизимини яратиш режалаштирилган. Ушбу тизим хорижий фуқароларнинг шахсини аниқлаш ва миграция жараёнларини назорат қилиш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

 

Режага мувофиқ, Россия Ички ишлар вазирлиги халқаро авиачипталарни брон қилиш тизимларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади. Бу чоралар Россияга кириши тақиқланган хорижий фуқаролар ҳақида олдиндан ахборот олиш ва чегарадаги назоратни кучайтириш мақсадида жорий этилади.

 

Бундан ташқари, вазирлик томонидан очиқ манбалардаги маълумотларни таҳлил қилишга мўлжалланган махсус ахборот тизимини яратиш ҳам кўзда тутилган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.