Ўзбекистон

“Экологияни Ўзбекистонда муҳим масала даражасига олиб чиқдик” — Саида Мирзиёева

Ҳаво ифлосланишига қарши курашиш учун барча имкониятлар сафарбар қилинди ва бу ўз натижасини берди, деди Саида Мирзиёева.

“Экологияни Ўзбекистонда муҳим масала даражасига олиб чиқдик” — Саида Мирзиёева

 

Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Кирилл Альтманнинг Alter Ego лойиҳасига берган интервьюсида давлат экологияни ҳимоя қилиш учун қандай сафарбарлик ишларини ташкил этгани ҳақида гапирди. Барқарор самарага эришиш фақат кундалик одатлар ўзгарганидагина — ҳам фуқаролар, ҳам бизнес томонидан — мумкин бўлади, деди у.

 

“Бу — натижаси дарҳол кўринмайдиган лойиҳалар”

 

Ўз масъулият доирасига кирувчи ижтимоий лойиҳалар ва уларнинг самарадорлигини қандай баҳолаши ҳақидаги саволга жавоб бераркан, Саида Мирзиёева ташаббусларнинг аксарияти узоқ муддатли эканини қайд этди.

 

“Мен барча лойиҳаларимни кузатиб бораман, лекин кўп лойиҳаларим жуда узоқ муддатли. Айтайлик, таълим, тиббиёт — булар шундай лойиҳаларки, натижасини бугун ёки эртага қўл билан ушлаб, кўриб бўлмайди. Бунга йиллар керак”, — деди у.

 

Экология соҳасидаги ташаббуслар ҳам шундай лойиҳалар сирасига киради. Пойтахтдаги ноқулай экологик вазият жамиятда йиллар давомида муҳокама қилиб келинган. Ноябрь ойи охирида президент ҳаво сифатини яхшилаш бўйича шошилинч чора-тадбирлар мажмуини тасдиқлаганди.

 

“Биз барча имкониятларни сафарбар қилдик. Бизга нима керак бўлса, президентдан „добро“ олдик. Ўша оқшомнинг ўзидаёқ у киши қўллаб-қувватлади. Биз шунчаки экологияни энг муҳим масалага айлантирдик, барча кучларни сафарбар этдик ва ҳаммасини қатъий назоратга олдик. Эсингизда бўлса, рейдлар ва шунга ўхшаш тадбирлар бўлди. Назаримда, буларнинг бари шундай тезкор натижаларга олиб келди”, — деди Мирзиёева.

 

Экология мавзусига шахсий муносабати ҳақида гапираркан, Саида Мирзиёева кундалик ҳаётдан мисол келтириб, унинг уйида ҳаво совиб кетганда ҳам иситиш тизими баландлатилмаслигини айтди.

 

“Биз уй иссиқ бўлиши керак деб ўрганиб қолганмиз, аслида эса 21−23 даража — бу ажойиб, энг мақбул ҳарорат. Барча шифокорлар шуни тавсия қилади. Болалар ҳам чиниқади”, — дея қўшимча қилди Саида Мирзиёева.

 

Унинг айтишича, Европада ҳамма жойда одамлар уйда қалинроқ кийиниб юради.

 

Интервью давомида у Германияда бўлгани ва у ерда йўлаклар, поездлар умуман иситилмаслиги ҳақида сўз очди.

 

Шу билан бирга Жанубий Кореяда бўлгани ва у ер ҳам даҳшатли совуқ экани, лекин маданият шундай эканлиги ҳақида ҳам гапирди.

 

Унинг айтишича, биз ҳам шу маданиятга келишимиз керак.

 

“Мен ўзимдан, фарзандларимдан бошладим. Бизда ҳаммаси уйимдан бошланади. Тажриба қуёнчалари. Ҳаммалари оналари ислоҳотчи эканига ўрганиб бўлган”, — деди у.

 

“Экология — бизнес юритиш маданияти”

 

Экология соҳасида қабул қилинган чоралар барқарор бўлиши ва ҳаво сифати ёмонлашиши такрорланмаслиги учун нима қилиш кераклиги ҳақидаги саволга жавобан Саида Мирзиёева бизнес ва тизимли ўзгаришларнинг ролини таъкидлади.

 

“Ҳозир бизнесга экология муҳим эканини максимал даражада ўргатяпмиз. Корхоналар фильтрлар ўрнатиши шарт. Экология муҳим. Бу — шунчаки маданият, ҳам давлат, ҳам хусусий бизнес юритиш маданияти”.

 

Унинг айтишича, корхоналар билан ишлаш аллақачон самара бермоқда: “Биз бизнес билан — хусусий ва давлат сектори билан — бироз ишладик. Ҳамма жойда фильтр ўрнатишга мажбур қиляпмиз ва бу натижа беряпти”.

 

“Машиналар билан боғлиқ вазият ҳам шунга ўхшаш. Халқ тушуниши керак, масъулиятни зиммасига олишни, ўзидан бошлашни ўрганиши керак… Машиналар бўйича ҳам ишлаймиз”, — дея қўшимча қилди администрация раҳбари.

 

Экология ҳақида гап кетганда Саида Мирзиёева пандемия вақтини эслади.

 

“Эсингиздами, ковид (пандемияси) пайтида экология қанақа эди? Қушлар сайрарди. Мусаффолик. Демак, буларнинг барига эришса бўлади”, — деди у.

 

Саида Мирзиёева, шунингдек, ҳар тонг дунё мамлакатларидаги ҳаво ифлосланишини кўрсатувчи йирик ИҚАир сервисини текширишини маълум қилди.

 

Кузнинг айрим кунларида Тошкент ҳаво сифати бўйича антирейтинг етакчилари қаторида бўлганди.

 

“Ўзгаришлар таълим орқали келади”

 

Бошловчининг: “Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?” деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.

 

“Бу таълим орқали келади. Бу вақт билан келади. Бу — тарбия. Бу одамларнинг дунёқараши, масъулияти билан боғлиқ”, — деди у ва қўшимча қилди: “Биз буни фақат болалар таълими орқали сингдира оламиз”.

 

ПА раҳбари фуқаролар шахсий муаммоларни тўлиқ давлат зиммасига юклаш нотўғри эканини таъкидлади.

 

“Масъулиятни ўз зиммасига олган одам, албатта, муваффақиятга эришади. Бу келажак ҳам, фарзандлар тақдири ҳам билан бевосита боғлиқ”, — деди у.

 

Экология — 2026 йил сиёсатининг устувор йўналиши

 

Президент Шавкат Мирзиёевнинг декабрь ойидаги мурожаатномасида экология 2026 йилда Ўзбекистон сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиши таъкидланган. Режаларга экостандартларни жорий этиш, жамоат транспортини ривожлантириш, шаҳарларни кўкаламзорлаштириш ва иссиқхоналарни кластерларга бирлаштириш киради.

custom img

Тошкент аэропортида қушлардан ҳимоя қилувчи янги интеллектуал тизим жорий этилди

Тизим сунъий интеллект ёрдамида қушларни автоматик аниқлаб, уларни ҳайдаш учун йўналтирилган овозли ва ультратовуш сигналлардан фойдаланади.

custom img

Энергетика вазирининг Отабек Бакировнинг танқидий постлари юзасидан шикояти қайта кўриб чиқилмоқда

Вазир иқтисодчи устидан аввалги шикояти бўйича жиноят иши қўзғатиш рад этилганидан сўнг, ИИОга яна мурожаат қилган.

custom img

WOSCU ва Ислом цивилизацияси маркази Буюк Британиядан йўқолган меросни қайтаришга эришди

Қайтарилган буюмлар орасида Марказий Осиё тарихининг турли даврларига оид ўнта бебаҳо артефакт бор. Улар орасида Кушонлар даври маданияти, қадимги Термиз, буддавий санъат анъаналари ва Суғд мероси билан боғлиқ топилмалар мавжуд. Айрим ашёлар милодий II–VIII асрларга тегишли.

custom img

Саида Мирзиёева Тошкентдаги учта театрни кўздан кечирди

Аксарият пойтахт театрларининг моддий-техник базаси давлат кўмагига муҳтожлиги қайд этилди.

custom img

Навоийда коммунал қарздорликлар МИБ орқали ундирилмоқда

Натижада коммунал соҳадаги ижро ҳужжатлар қолдиғи 34,7 фоизга қисқартирилган.

custom img

Тошкентда МИБ ходими доставкачи ролини ўйнаб, қарздор отани қўлга туширди

Эркак 3 йил давомида алимент тўламай, МИБ ходимларидан яшириниб келган.

custom img

Хоразмда солиқ қарзлари сабаб машиналар хатланмоқда

Бу бўйича МИБ томонидан тегишли чоралар кўрилмоқда.

custom img

Тошкентда банкдан қарздор фуқаро машинасидан айрилди

Маълум бўлишича, фуқаро банкдан автокредит олиб, уни вақтида тўламай келган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"