Ўзбекистон

Фарғоналик ўқувчи сунъий интеллект бўйича дунёдаги илк университетга тўлиқ грант асосида қабул қилинди

Президент мактаби битирувчиси Отабек Комилов MBZUAI университетида йилига 45 минг долларлик грант асосида таҳсил олади.

Фарғоналик ўқувчи сунъий интеллект бўйича дунёдаги илк университетга тўлиқ грант асосида қабул қилинди

 

Фарғона шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси Отабек Комилов сунъий интеллектга ихтисослашган дунёдаги биринчи университет — Mohammed Bin Zayed University of Artificial Intelligence (MBZUAI) га тўлиқ грант асосида қабул қилинди. Бу ҳақда Иқтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги маълум қилди.

 

Талабага ажратилган грант миқдори йилига 45 минг АҚШ долларини ташкил этиб, 4 йиллик таълим давомида жами 180 минг долларга тенг. MBZUAI университети QS халқаро рейтингига кўра сунъий интеллект йўналишида дунёнинг Top-10 олий таълим муассасалари қаторига киради ва AI бўйича етакчи илмий марказлардан бири ҳисобланади.

 

Отабек Комиловнинг ютуқлари орасида IELTS имтиҳонидан 7 балл, Америка математика олимпиадаси (AMC) миллий босқичида олтин медаль, Жануби-Шарқий Осиё математика олимпиадаси (SEAMO) миллий босқичида олтин медаль ҳамда V2E номли сунъий интеллект лойиҳасига асос солгани бор. Ушбу муваффақият Президент мактаблари ўқувчиларининг халқаро миқёсда юқори билим ва рақобатбардош салоҳиятга эга эканини яна бир бор намоён этди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Фарғоналик ўқувчи сунъий интеллект бўйича дунёдаги илк университетга тўлиқ грант асосида қабул қилинди | Zamon.uz