Жаҳон

Францияда мингдан ортиқ автомобиль ёқиб юборилди

Мамлакат бўйлаб зўравонлик билан боғлиқ ҳодисалар сабаб 505 нафар шахс қўлга олинган.

Францияда мингдан ортиқ автомобиль ёқиб юборилди

 


Францияда Янги йил арафасида ёқиб юборилган автомобиллар сони кескин ошди. Мамлакат Ички ишлар вазирлиги расмий маълумотларига кўра, байрам кунлари давомида жами 1173 та автомобиль бутунлай йўқ қилинган.


Қайд этилишича, бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан қарийб 200 тага кўп. Автомобилларни атайлаб ёқиб юбориш ҳолатлари, асосан, Янги йил кечасида ва байрамнинг илк кунларида қайд этилган.


Шунингдек, Ички ишлар вазирлиги мамлакат бўйлаб зўравонлик ва мулкка зарар етказиш билан боғлиқ ҳодисалар сабаб 505 нафар шахс қўлга олинганини билдирди. Уларнинг 403 нафари бевосита полиция томонидан ҳибсга олинган. Расмийлар жамоат тартибини сақлаш бўйича чоралар кучайтирилганини маълум қилди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Францияда мингдан ортиқ автомобиль ёқиб юборилди | Zamon.uz