Ўзбекистон

Қўқонда Янги йил кечасида мушакбозлик уюштирган шахслар 15 суткага қамалди

Йўл қатнов қисмида қўлда ясалган пиротехника воситаларини ёққан 10–15 нафар фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилди.

Қўқонда Янги йил кечасида мушакбозлик уюштирган шахслар 15 суткага қамалди

 

Жорий йил 1 январга ўтар кечаси Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида Янги йилни ноқонуний тарзда нишонлаб, мушакбозлик уюштирган шахслар 15 суткага маъмурий қамоққа олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси расмий маълумот берди.

 

Қайд этилишича, 31 декабрь куни соат 23:55 атрофида Қўқон шаҳар А. Чархий кўчасида шу ҳудудда яшовчи фуқаролар йўлнинг қатнов қисмига чиқиб, пиротехника воситаларини ёқмоқчи бўлган. Тахминан 10–15 нафар шахс томонидан Ўзбекистон туманининг Оҳунқайнар қишлоғида қўлда тайёрланган пиротехника буюмлари ишлатилгани аниқланган.

 

Тезкор суриштирувлар натижасида ҳуқуқбузарларнинг шахси аниқланиб, уларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 185¹-моддаси (пиротеҳника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи) билан ҳужжатлар расмийлаштирилган ҳамда иш судга оширилган.

 

Суд қарорига кўра, ҳар бир ҳуқуқбузарга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдорида жарима тайинланган. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Қўқонда оммавий тартибсизлик ва автомобиль ёқиб юборилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди, бироқ вилоят ИИБ бу маълумотларни рад этган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Қўқонда Янги йил кечасида мушакбозлик уюштирган шахслар 15 суткага қамалди | Zamon.uz