Жаҳон

Швейцариядаги ёнғинда ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари аниқланмади

Курорт зонада содир бўлган ёнғинда қарийб 40 киши ҳалок бўлди, 115 жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.

Швейцариядаги ёнғинда ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари аниқланмади

 

 


Швейцариянинг жанубида жойлашган Кран-Монтана чанғи курортида Янги йил байрами арафасида юз берган ёнғин оқибатида қарийб 40 киши ҳалок бўлди. Ҳодиса 1 январга ўтар кечаси соат 01:30 атрофида Le Constellation номли барда содир бўлган. Расмий маълумотларга кўра, яна 115 киши турли даражадаги жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган, уларнинг аксариятида оғир куйишлар аниқланган. Бу ҳақда мамлакат полицияси маълум қилди.


Фавқулодда хизматлар қисқа вақт ичида воқеа жойига етиб келган. Қутқарув ишларига 13 та вертолёт, 40 дан ортиқ тез ёрдам машинаси ва 150 га яқин қутқарувчи жалб этилган. Жароҳатланганлар Швейтсариянинг Сион, Лозанна, Тсюрих ва Женева шаҳарларидаги ихтисослашган тиббиёт муассасаларига жойлаштирилган. Расмийлар қурбонлар орасида бир нечта давлат фуқаролари борлигини билдирган.


Швейцария расмийлари ёнғин сабаблари ҳозирча аниқланмаганини, ҳодиса террорчилик билан боғлиқ эмаслигини таъкидлади. Воқеа юзасидан тергов ишлари бошланган. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳам ҳодисага муносабат билдириб, вафот этганлар ва жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари аниқланмаганини маълум қилди ҳамда марҳумларнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Швейцариядаги ёнғинда ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари аниқланмади | Zamon.uz