Ўзбекистон

“Вазифам ҳақиқатни етказиш ва назорат қилиш” Саида Мирзиёева Администрация раҳбари лавозимига қўйилгани ҳақида гапирди

Президент Администрацияси раҳбари ўзининг раҳбар этиб тайинланишини президентга жойлардан реал маълумотларни олиш имкониятини таъминлаш зарурати билан боғлади.

“Вазифам ҳақиқатни етказиш ва назорат қилиш” Саида Мирзиёева Администрация раҳбари лавозимига қўйилгани ҳақида гапирди

 

 

 


Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Альтер Эго лойиҳасига берган интервьюсида ўзининг ушбу лавозимга тайинланишини президентга ҳудудлардан реал ва ишончли маълумот етказиш зарурати билан изоҳлади. Унинг айтишича, Администрация стратегиялар ишлаб чиқади ва ижро аппаратига йўналиш беради, амалий ишлар эса Вазирлар Маҳкамаси зиммасига юклатилган. Кўзга кўринмайдиган бу жараён ортида катта жамоа, таҳлил, маслаҳат ва стратегик қарорлар туради. Бундан ташқари у давлатнинг ташқи имкониятлари чекланганини ҳам айтиб ўтди. Ўзбекистоннинг жойлашув жиҳатидан денгизга яқин эмаслиги бунга мисол бўла олади. Бундай ресурсларни ўрнини тўлдириш учун эса, албатта катта-катта маблағ кераклиги таъкидланди.


Саида Мирзиёева Шавкат Мирзиёев президентликка келгач, мамлакатни очиқлик ва ислоҳотлар сари етаклаганини таъкидлади. У болалар меҳнатига барҳам бериш, валюта либераллашуви каби қарорлар жиддий қаршиликларга қарамай амалга оширилганини қайд этди. Давлат раҳбари тизимни ичидан билган ҳолда, уни кескин инкор этмасдан, босқичма-босқич ўзгартириш йўлини танлаган.


Ўз вазифасини “ҳақиқатни етказиш ва назорат қилиш” деб таърифлаган Саида Мирзиёева президент учун энг муҳим мақсад — ҳар бир ўзбекистонлик ҳаётини яхшилаш эканини айтди. Унинг сўзларига кўра, Администрация айнан шу ғоя билан ишлайди. “Биз бу ерда вақтинчамиз, аммо шу вақт ичида одамлар ҳаётини яхшироқ қилишга хизмат қилишимиз керак”, — деди у.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.