Ўзбекистон

Амирсой ва Билдирсойга олиб борувчи йўлда бир томонлама ҳаракат ташкил этилди

Байрам кунлари тирбандлик ва йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида Бўстонлиқнинг тоғли ҳудудларида ҳаракат тартиби ўзгартирилди.

Амирсой ва Билдирсойга олиб борувчи йўлда бир томонлама ҳаракат ташкил этилди

 


Тошкент вилоятидаги машҳур дам олиш масканлари — Амирсой, Чимён ва Билдирсойга олиб борувчи автомобиль йўлида бир томонлама ҳаракат ташкил этилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълум қилди. Қарор байрам кунлари ушбу ҳудудларга ташриф буюрувчилар сони кескин ошиши билан боғлиқ.


Маълум қилинишича, чора-тадбирлар жамоат тартибини сақлаш, йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, йўл-транспорт ҳодисалари ва тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида жорий этилган. Тоғли ҳудудларда транспорт оқими кўпайиши сабабли ҳаракатни тартибга солиш зарурати юзага келган.


Хусусан, 4Р6 Тошкент—Чирчиқ—Чимён автомобиль йўлининг 57-километридан 92-километригача, яъни 4Р10 автомобиль йўли билан туташ жойига қадар бўлган қисмда транспорт воситалари ҳаракати бир томонлама этиб белгиланди. Ҳайдовчилардан вақтинчалик чекловларга амал қилиш ва йўл белгиларига эътиборли бўлиш сўралмоқда.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.