Жаҳон

АҚШ Венесуэлага қарши ҳужум бошлади

Пойтахт ҳудудида камида ўнга яқин ҳарбий ва стратегик объектлар нишонга олинган.

АҚШ Венесуэлага қарши ҳужум бошлади

Бугун, 3 январь куни АҚШ томонидан Венесуэла ҳудудига авиа зарбалар берилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Reuters агентлиги ва маҳаллий манбаларга кўра, Венесуэла пойтахти Каракас шаҳрида бир неча кучли портлаш овозлари эшитилган, осмонда тутун кузатилган ҳамда ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ишга туширилган.

 

Маҳаллий аҳолининг билдиришича, зарбалар асосан Каракаснинг жанубий қисмига тўғри келган. Хусусан, Форт-Тиюна ҳарбий ҳудуди ва генералиссимус Франсиско де Миранда номидаги авиабаза яқинида портлашлар қайд этилган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, пойтахт ҳудудида камида ўнга яқин ҳарбий ва стратегик объектлар нишонга олинган.

 

Шунингдек, мамлакат шимолида жойлашган Варгас штатидаги Ла-Гуайра ҳарбий-денгиз базаси ҳам зарбага учрагани ҳақида хабарлар мавжуд. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Каракас осмонида АҚШга тегишли вертолётлар, жумладан “Chinook” туридаги оғир юк ташувчи десант вертолётлари ҳаракати кузатилган.

 

Бунга жавобан Венесуэла Ҳарбий-ҳаво кучлари ҳаво ҳужуми хавфини эълон қилган ва Су-30МКВ қирувчи самолётларини фавқулодда тарзда ҳавога кўтарган. Улар мамлакат ҳаво ҳудудини ҳимоя қилиш ва эҳтимолий таҳдидларни тўхтатиш учун йўналтирилгани айтиламоқда.

 

Мазкур ҳолатлар Вашингтоннинг сўнгги ойларда Венесуэлага нисбатан босимни кучайтириши фонида юз бераётгани қайд этилмоқда. АҚШ маъмурияти аввалроқ Николас Мадуро ҳукуматига қарши санкцияларни кенгайтириш, минтақадаги ҳарбий иштирокни ошириш ҳамда наркотрафикка қарши операцияларни фаоллаштириш ниятини билдирган эди.

 

Каракасдаги портлашлар ортидан айрим туманларда электр таъминоти узилгани ва аҳоли ўртасида хавотир кучайгани хабар қилинмоқда. Расмий Каракас ҳозирча қурбонлар ёки етказилган зарар кўлами бўйича аниқ маълумот бермади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

АҚШ Венесуэлага қарши ҳужум бошлади | Zamon.uz