Жаҳон

АҚШнинг Венесуэлага ҳужумлари дунё миқёсида кескин норозилик уйғотди

Россия ва Беларус АҚШ ҳаракатларини қуролли тажовуз деб баҳолади.

АҚШнинг Венесуэлага ҳужумлари дунё миқёсида кескин норозилик уйғотди

 

3 январь куни АҚШ томонидан Венесуэла ҳудудидаги ҳукумат ва ҳарбий объектларга авиазарбалар берилгани, шунингдек, мамлакат президенти Николас Мадуронинг қўлга олиниб, Венесуэладан олиб чиқилгани ҳақидаги баёнот халқаро майдонда кенг резонанс келтириб чиқарди. Турли давлатлар ва халқаро тузилмалар ушбу воқеаларга нисбатан ўз позицияларини билдирди.

 

Россия Ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг Венесуэлага қарши ҳаракатларини қуролли тажовуз сифатида баҳолаб, уларни кескин қоралади. Москва бундай амалларни оқлаш учун келтирилаётган сабабларни асоссиз, деб атади ҳамда халқаро ҳуқуқ ва давлатлар ўртасидаги ишончга путур етказилаётганини таъкидлади.

 

Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича олий вакили Кажа Каллас ЙИ Венесуэладаги вазиятни диққат билан кузатаётганини билдирди.

 

Унинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи тинч сиёсий ўтишни қўллаб-қувватлайди, бироқ ҳар қандай шароитда халқаро ҳуқуқ ва БМТ Низоми тамойилларига риоя қилиниши зарур. Шунингдек, у минтақада ЙИ фуқароларининг хавфсизлиги устувор аҳамиятга эга эканини қайд этди.

 

Беларус президенти матбуот котиби Наталя Эисмонт Александр Лукашенко АҚШнинг Венесуэлага қарши ҳаракатларини қатъий қоралаганини маълум қилди. Унинг айтишича, Беларус раҳбари бундай ҳаракатлар АҚШ учун жиддий ва узоқ муддатли оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида аввал ҳам огоҳлантирган.

 

Колумбия президенти Густаво Петро Венесуэла ва Лотин Америкаси суверенитетига қарши ҳар қандай тажовузни қоралаб, низолар фақат тинч йўл ва миллий мулоқот орқали ҳал этилиши лозимлигини таъкидлади. У халқаро муносабатларда халқларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш тамойили устувор бўлиши кераклигини қайд этди.

 

Куба президенти Мигел Диас-Канел эса АҚШнинг Венесуэлага қарши ҳаракатларини “жиноятчи ҳужум” деб баҳолаб, халқаро ҳамжамиятни зудлик билан муносабат билдиришга чақирди. У Кариб ва Лотин Америкаси минтақасида зўравонликнинг кучайишини кескин танқид қилди. 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.