Жаҳон

Эрон бўйлаб норозилик намойишлари кучаймоқда: қурбонлар бор

Иқтисодий инқироз сабаб бошланган намойишлар сиёсий тус олмоқда.

Эрон бўйлаб норозилик намойишлари кучаймоқда: қурбонлар бор

 


Al Jazeera хабарига кўра, Эронда давом этаётган норозилик намойишлари чоғида камида 6 киши ҳалок бўлган, 17 киши жароҳат олган. Намойишлар 28 декабрь куни Теҳронда савдо соҳаси вакиллари томонидан бошланган бўлиб, улар мамлакатдаги оғирлашиб бораётган иқтисодий вазиятга норозилик сифатида дўконларини ёпган. Орадан кўп ўтмай, норозилик акциялари бошқа йирик шаҳарларга ҳам ёйилди.


Вақт ўтиши билан иқтисодий талаблар сиёсий шиорларга алмашди. Намойишчилар «Озодлик» ва ҳукуматга қарши шиорларни айта бошлади. Айрим ҳудудларда норозиликлар хавфсизлик кучлари билан тўқнашувларга айланган. Маҳаллий ОАВларга кўра, полиция кўздан ёш оқизувчи газ қўллаган, айрим шаҳарларда эса интернет алоқаси чекланган. 1 январь куни Теҳронда камида 30 киши жамоат тартибини бузишда айбланиб ҳибсга олингани маълум қилинди.


Хабарларга кўра, норозиликлар Марказий ва Жанубий Эроннинг бир қатор шаҳарларида ҳам кузатилган. Айрим манбалар қурбонлар сони бундан кўпроқ бўлиши мумкинлигини билдирсада, ҳозирча бу маълумотлар расман тасдиқланмаган. Ҳукумат иқтисодий ислоҳотлар ва коррупцияга қарши чоралар кўришга ваъда бермоқда, бироқ вазият ҳануз таранглигича қолмоқда. Намойишлар қандай йўналишда давом этиши ҳозирча номаълум.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Эрон бўйлаб норозилик намойишлари кучаймоқда: қурбонлар бор | Zamon.uz