Жаҳон

Мадуро АҚШда қатл этилиши мумкин — ОАВ

АҚШ Мадуро ва унинг рафиқасини наркотерроризмда айбламоқда ва иш Нью-Йорк Жанубий округи судида кўриб чиқилади.

Мадуро АҚШда қатл этилиши мумкин — ОАВ

Қўшма Штатлар Венесуэла президенти Николас Мадуро ва унинг рафиқаси Силия Флоресга нисбатан «наркотерроризм» бўйича расмий айбловлар эълон қилди. Бу ҳақда АҚШ бош прокурори Памела Бонди маълум қилди, дея хабар бермоқда Oxu.Az.

 

Унинг сўзларига кўра, Николас Мадуро ва Силия Флорес Нью-Йорк штати Жанубий округи суди (SDNY) томонидан айбланмоқда.

 

Айбловлар қаторига наркотерроризмни амалга оширишга қаратилган фитна, кокаинни ноқонуний импорт қилишга уриниш, қурол-аслаҳа ва портловчи мосламаларни сақлаш, шунингдек Қўшма Штатларга қарши қуролли фаолиятни режалаштириш киради.

 

Памела Бонди ижтимоий тармоқлардаги баёнотида Мадуро ва унинг рафиқаси яқин орада АҚШ судида жавобгарликка тортилишини билдириб, Доналд Трампга қатъиятли сиёсати учун, шунингдек ҳарбий хизматчиларга «халқаро гиёҳванд моддалар савдосида гумон қилинаётган шахсларни қўлга олиш бўйича муваффақиятли операция» учун миннатдорчилик билдирди.

 

Шу билан бирга, Clash Report нашрининг ёзишича, иш АҚШ федерал қонунчилигида айрим ҳолларда ўлим жазоси назарда тутилган жиноятлар кўриладиган суд округида олиб борилмоқда.

 

Хусусан, наркотерроризм ва терроризм билан боғлиқ айрим моддаларда Федерал ўлим жазоси тўғрисидаги қонун қўлланилиши мумкинлиги қайд этилган.

 

Сиёсий таҳлилчилар Мадуронинг келгусидаги тақдири унинг қаерга олиб кетилгани билан чамбарчас боғлиқ эканини таъкидлашмоқда.

 

Россия Федерацияси ҳукумати ҳузуридаги Молия университети доценти Иван Пятибратовнинг фикрича, агар Мадуро АҚШ ҳудудида бўлса, у суд жараёнига тортилиши ва энг оғир жазога дуч келиши эҳтимолдан холи эмас.

 

Бошқа тахминларга кўра, Мадуро учинчи давлатга депортация қилинган бўлиши ҳам мумкин. Бу ҳолатда АҚШ томонидан ҳокимиятдан четлатиш эвазига хавфсизлик кафолатлари бўйича келишув бўлгани эҳтимоли истисно этилмайди. Мутахассислар Венесуэлага қарши ҳарбий амалиётлар деярли қаршиликсиз кечгани ушбу версияни кучайтиришини қайд этмоқда.

custom img

Эрон янги Олий Раҳбарини танлади, аммо оммага эълон қилингани йўқ

Қарор аниқ бўлса-да, эълон қилиш масъулияти Кенгаш котибига боғлиқ.

custom img

Эрон Исроил ва Қувайтга янги ҳужумлар уюштирди

Эрон дронлари Ҳайфа, Тел-Авив ва Қувайтдаги АҚШ базаларига зарба берди.

custom img

Эрондаги ҳарбий операциянинг биринчи ҳафтаси АҚШга 6 миллиард долларга тушди — NYT

Ушбу маблағнинг 4 миллиард доллари Эрон ракета тизимларини йўқ қилишга йўналтирилган.

custom img

“Урушни сиз бошладингиз, биз якунлаймиз” — Эрон парламенти раиси Трампга мурожаат йўллади

Унинг таъкидлашича, уруш давом этса, нефть бозори ва минтақа барқарорлигига жиддий зарар етиши мумкин.

custom img

АҚШ ҳужумларидан кейин Эрон харитаси ўзгариши мумкин — Трамп

У зарурат туғилса, бойитилган уранни мусодара қилиш учун АҚШ қўшинлари Эронга юборилиши мумкинлигини ҳам истисно этмади.

custom img

БАА президенти мамлакат “уруш ҳолатида” эканини эълон қилди

Дубайдаги дрон ҳодисалари фонида Амирликларда хавфсизлик чоралари кучайтирилди.

custom img

АҚШ Эроннинг Озарбайжонга қарши дрон ҳужумини қоралади

Вашингтон бу ҳужумни Озарбайжон суверенитетининг жиддий бузилиши деб баҳолаб, Боку билан тўлиқ бирдамлигини билдирди.

custom img

Исроил ва АҚШ Теҳрондаги нефть омборларига зарба берди

Ҳужумлар Эрон пойтахтидаги ёнилғи инфратузилмасига қаратилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"