Жаҳон

Николас Мадуро ҳибсга олинди — Трамп

Бу АҚШ президентининг Венесуэла бўйича илк расмий баёноти бўлди.

Николас Мадуро ҳибсга олинди — Трамп

АҚШ президенти Доналд Трамп Венесуэла президенти Николас Мадуро қўлга олингани ва рафиқаси билан бирга мамлакат ҳудудидан олиб чиқиб кетилганини маълум қилди.

 

Тегишли баёнот Трамп томонидан Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эълон қилинди.

 

АҚШ президенти ёзишича, Қўшма Штатлар Венесуэла ҳудудида тўлиқ миқёсдаги ҳарбий ва махсус операцияни амалга оширган. Унинг таъкидлашича, мазкур операция натижасида Николас Мадуро ва унинг рафиқаси ҳибсга олиниб, Венесуэладан ташқарига олиб чиқилган.

 

Бу баёнот Венесуэлага қарши зарбалар бошланганидан бери АҚШ президентнинг илк расмий изоҳи ҳисобланади.

 

Аввалроқ The New York Times нашри Мадуронинг қаердалиги номаълум экани ҳақида хабар берган эди.

 

Доналд Трампнинг билдиришича, операция АҚШ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорликда ўтказилган.

 

Шунингдек, у Марказий Европа вақти билан соат 17:00 да Флорида штатидаги Мар-а-Лаго қароргоҳида матбуот анжумани ўтказилишини маълум қилган.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Николас Мадуро ҳибсга олинди — Трамп | Zamon.uz