Жаҳон

Қозоғистонда мактаб ўқувчилари учун сунъий интеллект репетиторлари жорий этилади

200 мингдан ортиқ ўқитувчи сунъий интеллект бўйича тайёрланади.

Қозоғистонда мактаб ўқувчилари учун сунъий интеллект репетиторлари жорий этилади

 

Қозоғистон 2026–2027 йилларда таълим соҳасига сунъий интеллект (СИ) технологияларини кенг жорий этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Tengrinews.kz нашри хабар берди.

 

Таълим вазири ўринбосарининг маълум қилишича, мамлакатда рақамли профилларнинг миллий тизими ҳамда Миллий таълим платформасини яратиш ишлари бошланган. Ушбу мақсадда Миллий таълим маълумотлар базаси модернизация қилиниб, электрон кундаликлар ва журналларни ўз ичига олган барча LMS тизимлари учун ягона маълумотлар омборига айлантирилади.

 

Хабарларга кўра, сунъий интеллект агентлари ўқитувчиларнинг кундалик иш юкини камайтиради, жумладан, педагогик кенгашлар ва ҳужжатларни тайёрлашда ёрдам беради.

 

2026/2027 ўқув йилидан бошлаб кичик мактаблар учун синов ҳудудларида “Қазақ Digital Mektebi” лойиҳаси ишга туширилади. Мазкур лойиҳа доирасида сунъий интеллект репетиторлари ҳам фаолият юритади. 2026 йилга келиб эса 200 мингдан ортиқ ўқитувчи амалий сунъий интеллект кўникмаларига эга бўлиши режалаштирилган.

 

Шунингдек, ўқувчилар орасида сунъий интеллект саводхонлигини ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилади.

 

Маълумот ўрнида, 2026 йил Қозоғистонда “Рақамлаштириш ва сунъий интеллект йили” деб эълон қилинган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.