Жаҳон

Россия АҚШдан Мадуронинг ҳибсга олиниши бўйича изоҳ талаб қилди

Москва АҚШ ҳаракатларини суверенитетга тажовуз сифатида баҳолаши мумкинлигини билдирди.

Россия АҚШдан Мадуронинг ҳибсга олиниши бўйича изоҳ талаб қилди

 

Россия Ташқи ишлар вазирлиги АҚШдан Венесуэла президенти Николас Мадуро ва унинг рафиқаси Силия Флореснинг қўлга олиниши ҳақидаги маълумотлар юзасидан расмий тушунтириш беришни талаб қилмоқда. Бу ҳақда Россия ТИВ баёнотида маълум қилинди.

 

Вазирликда қайд этилишича, агар АҚШ томонидан Венесуэла ҳудудида президентни ҳибсга олиш ва мажбуран олиб чиқиб кетиш ҳолати тасдиқланса, бу мустақил давлат суверенитетига нисбатан қўпол тажовуз ҳамда халқаро ҳуқуқнинг асосий тамойилларини бузиш сифатида баҳоланади.

 

“Биз ушбу вазиятни зудлик билан аниқлаштиришга чақирамиз. Агар бу ҳаракатлар ҳақиқатан содир бўлган бўлса, улар қабул қилиб бўлмайдиган даражада жиддий қонунбузарлик ҳисобланади”, — дейилади баёнотда.

 

Маълумотларга кўра, 3 январга ўтар кечаси АҚШ қуролли кучлари Венесуэла ҳудудига зарбалар берган. Орадан бир неча соат ўтиб, АҚШ президенти Доналд Трамп Николас Мадуро ва унинг рафиқаси қўлга олингани ҳамда мамлакатдан олиб чиқилганини эълон қилган. У операция тафсилотларини матбуот анжуманида маълум қилишини билдирган.

 

АҚШ расмийлари Мадурони аввалроқ наркотрафик ва «наркотерроризм» билан боғлиқ жиноятларда айблаб, унинг қўлга олиниши учун мукофот эълон қилган эди.

 

Сўнгги йилларда Вашингтон Каракасга нисбатан сиёсий ва ҳарбий босимни кучайтириб келмоқда.

 

Венесуэла Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ ҳаракатларини ҳарбий босқин сифатида баҳолаб, БМТга мурожаат қилишини маълум қилди. Мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Расмий Каракас Мадуронинг ҳозирги жойлашуви ҳақида аниқ маълумот йўқлигини билдирган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Россия АҚШдан Мадуронинг ҳибсга олиниши бўйича изоҳ талаб қилди | Zamon.uz