Ўзбекистон

Тошкентда 2025 йилда 1500 киши дорилар орқали ўз жонига қасд қилишга уринган — СВВ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўз жонига қасд қилишга уринишлар кўпайишини дориларнинг назоратсиз савдоси билан изоҳлади.

Тошкентда 2025 йилда 1500 киши дорилар орқали ўз жонига қасд қилишга уринган — СВВ

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент шаҳрида ўз жонига қасд қилишга уринишлар сонининг ошишини дори-дармонларнинг назоратсиз сотилиши билан боғлади. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров маълум қилди.

 

Вазирнинг айтишича, 2025 йил давомида Тошкент шаҳрида 1500 нафар фуқаро дори-дармонларни қабул қилиш орқали ўз жонига қасд қилишга урингани сабабли шифохонага ётқизилган. Ушбу ҳолатлар дори воситаларининг шифокор рецептисиз эркин сотилаётгани билан бевосита боғлиқ экани таъкидланди.

 

Маълумотларга кўра, 2025 йил давомида бутун мамлакат бўйлаб 24 мингдан ортиқ фуқаро ўзини ўзи дори-дармон билан даволаш оқибатида шошилинч тиббий ёрдамга мурожаат қилган. Шундан 418 ҳолатда анафилактик шок, қарийб 7 минг ҳолатда эса шок ривожланмасдан дори билан заҳарланиш ташхиси қўйилган.

 

Ўз жонига қасд қилишга уринишлар алоҳида таҳлил қилинар экан, вазир 2025 йилда Тошкент шаҳридаги Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига 2500 нафар бемор мурожаат қилганини, улардан 1500 нафари айнан дори воситаларини қабул қилиш орқали ўз жонига қасд қилишга уринганини қайд этди. Асосий муаммо сифатида дори-дармонларни шифокор рецептисиз исталган дорихонадан сотиб олиш имконияти кўрсатилди.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу муаммони ҳал этишнинг самарали йўлларидан бири сифатида электрон рецепт тизимини жорий этишни бошлаган. Мазкур тизим орқали қайси шифокор томонидан қайси дори воситаси буюрилгани, у қайси дорихонадан ва қандай нархда сотиб олингани устидан назорат ўрнатилади. Бу жараёнда шаффофлик ва ҳисобдорлик кучайтирилади.

 

Вазир туғруқхоналардаги вазиятни мисол қилиб келтириб, ўртача ҳисобда давлат томонидан 120 турдаги дори-дармон ва тиббий буюмлар бепул тақдим этилишини, уларнинг 70–85 фоизи рецепт асосида берилишини маълум қилди. Шунга қарамай, айрим ҳолларда шифокорлар давлат томонидан кафолатланган пакетда мавжуд дорилар ўрнига беморларга ташқаридан дори буюрган ҳолатлар аниқланган.

 

Коррупция хавфларини камайтириш мақсадида электрон рецепт тизимида дори воситалари фақат халқаро номи билан кўрсатилади, савдо номини киритиш имконияти эса чекланади. Клиник кўрсатмаларга кўра, шифокор бештадан ортиқ дори буюриши мумкин эмас, зарурат бўлса, бу тиббий консилиум қарори билан асосланиши шарт.

 

Асилбек Худаяров таъкидлашича, даволаш ва дори буюриш ваколати фармацевтга эмас, шифокорга тегишли бўлиши лозим. Дорихонада номаълум мутахассис тавсияси билан дори харид қилиш амалиётига барҳам бериш зарур.

 

Ҳозирда электрон рецепт тизими Тошкент шаҳри ва 15 та синов ҳудудида босқичма-босқич жорий этилган бўлиб, келгусида мамлакатнинг барча ҳудудларида татбиқ этилиши режалаштирилган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.