Жаҳон

Трампнинг тариф сиёсати АҚШ иқтисодиётига фойда келтирдими?

Йирик бож тарифлари бюджетга даромад олиб келган бўлса-да, нархлар ошиши ва савдо занжирларидаги узилишлар иқтисодий беқарорликни кучайтирган.

Трампнинг тариф сиёсати АҚШ иқтисодиётига фойда келтирдими?

 

2025-йил январь ойида Оқ уйга қайтган Дональд Трамп АҚШ савдо сиёсатини кескин ўзгартириб, деярли барча мамлакатлардан импорт қилинадиган маҳсулотларга юқори тарифлар жорий этди. Ушбу қарор глобал таъминот занжирларини издан чиқарди, бизнес ва истеъмолчилар учун қўшимча босимни кучайтирди ҳамда Америка иқтисодиётида беқарорликни юзага келтирди.

 

Йел бюджет лабораторияси маълумотларига кўра, 2025-йил ноябрига келиб АҚШда амалдаги ўртача тариф ставкаси қарийб 17 фоизга етган. Бу 1935-йилдан буён қайд этилган энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Импортчилар бож харажатларини асосан истеъмолчиларга юклагани сабабли, кўплаб товарлар нархи ошган ва 2025-йил иқтисодиёт учун энг беқарор йиллардан бирига айланган.

 

Тарифлар 2024-йил бошидан буён 236 миллиард доллардан ортиқ даромад келтирган бўлса-да, бу сумма умумий федерал бюджет даромадлари фонида катта аҳамият касб этмади. Энг кескин таъсир Хитой билан савдода сезилди: бу мамлакатдан импорт ҳажми қарийб 25 фоизга камайди, ўртача тариф эса 47,5 фоизга чиқди. Натижада АҚШ импорт оқимлари Мексика, Вьетнам ва Тайван каби давлатлар томон йўнала бошлади.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.