Жаҳон

Венесуэла АҚШ ҳужумлари сабаб БМТ Хавфсизлик Кенгашининг фавқулодда йиғилишини талаб қилди

Каракас АҚШни халқаро ҳуқуқни бузишда айблаб, вазиятни БМТ даражасида кўриб чиқишга чақирмоқда.

Венесуэла АҚШ ҳужумлари сабаб БМТ Хавфсизлик Кенгашининг фавқулодда йиғилишини талаб қилди

 

Венесуэла АҚШ томонидан амалга оширилган ҳужумлар ортидан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг фавқулодда йиғилишини чақиришни сўради. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Иван Гил маълум қилди. Унинг айтишича, Каракас Вашингтоннинг ҳаракатларини “жинояткорона тажовуз” сифатида баҳоламоқда. Бу ҳақда A News хабар бермоқда.

 

Вазир Гил Telegram орқали берган баёнотида БМТ Хавфсизлик Кенгаши халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш учун масъул асосий орган эканини таъкидлади. “Ҳеч қандай қўрқоқона ҳужум халқимиз иродасини синдира олмайди. Венесуэла халқи бу синовдан ҳам ғолиб бўлиб чиқади”, — деди у. Расмийларга кўра, АҚШ ҳужумлари бир неча ҳудудларда фуқаролик ва ҳарбий объектларга зарар етказган, мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилинган.

 

АҚШ президенти Дональд Трамп эса Truth Social платформасида Венесуэлага қарши “кенг кўламли зарбалар” берилганини тасдиқлади. У, шунингдек, Венесуэла президенти Николас Мадуро ва унинг рафиқаси қўлга олиниб, мамлакатдан олиб чиқиб кетилганини даъво қилди. Мазкур баёнот халқаро майдонда кескин муносабатларга сабаб бўлиб, вазиятнинг янада кескинлашишидан хавотирлар кучаймоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Венесуэла АҚШ ҳужумлари сабаб БМТ Хавфсизлик Кенгашининг фавқулодда йиғилишини талаб қилди | Zamon.uz