Жаҳон

БМТ Хавфсизлик Кенгаши Венесуэла бўйича фавқулодда йиғилиш ўтказади

Халқаро ҳамжамият бу масалада икки позицияга бўлинган.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши Венесуэла бўйича фавқулодда йиғилиш ўтказади

БМТ Хавфсизлик Кенгаши АҚШнинг Венесуэладаги ҳарбий операцияси юзасидан фавқулодда йиғилиш ўтказади. Бу ҳақда 24KZ ва Синхуа ахборот агентликлари хабар берди.

 

Маълум қилинишича, йиғилиш 5 январ — душанба куни, соат 10:00 да (Нью-Йорк вақти билан) бўлиб ўтади. Ҳозирда БМТ Хавфсизлик Кенгашига Сомали раислик қилмоқда. БМТдаги доимий ваколатхона вакили Хадиджа Аҳмаднинг айтишича, йиғилишнинг асосий ва ягона мавзуси АҚШнинг Венесуэладаги операцияси бўлади.

 

Хавфсизлик Кенгаши аъзолари Венесуэлада юзага келган вазият, тинч аҳоли хавфсизлиги ва халқаро ҳуқуқ нормаларига риоя этилиши масаласидан жиддий хавотир билдирмоқда.

 

Халқаро ҳамжамият мазкур воқеага нисбатан икки хил позицияни намоён қилмоқда. Айрим давлатлар АҚШ президенти Дональд Трамп қарорини қўллаб-қувватласа, бошқалар бу ҳаракатни Венесуэла суверенитетининг бузилиши сифатида баҳоламоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши Венесуэла бўйича фавқулодда йиғилиш ўтказади | Zamon.uz