Жаҳон

Нью-Йорк мэри Мадурони ҳибсга олишга қарши чиқди

Зохран Мамдани Трамп билан боғланиб, Мадуронинг қўлга олинишини режимни зўравонлик билан ўзгартиришга уриниш деб баҳолади.

Нью-Йорк мэри Мадурони ҳибсга олишга қарши чиқди

Нью-Йорк шаҳри мэри Зохран Мамдани Доналд Трамп билан телефон орқали боғланиб, Венесуэла президенти Николас Мадуро ва унинг рафиқасининг қўлга олиниши ортидан амалга оширилган ҳаракатларга қарши эканини маълум қилди.Бу ҳақда Anadolu нашри хабар берди.

 

Мамдани матбуот анжуманида сўзлар экан, мазкур қўнғироқ орқали АҚШнинг Венесуэладаги ҳаракатларини “ҳокимиятни зўравонлик билан алмаштиришга уриниш” сифатида баҳолаганини ва бунга қатъий норозилик билдирганини айтди.

 

«Мен президентга бевосита қўнғироқ қилиб, ушбу ҳаракатга қарши эканимни очиқ айтдим. Бундай амаллар федерал ва халқаро ҳуқуқ меъёрларига зид бўлиб, улар доимий ва бир хил тарзда ҳурмат қилиниши керак», — деди Мамдани.

 

Аввалроқ у X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида АҚШнинг Венесуэладаги операциясини «уруш ҳаракати» ва «очиқдан-очиқ режимни ўзгартиришга уриниш» деб атаган эди.

 

Мернинг таъкидлашича, Венесуэлага нисбатан амалга оширилаётган бундай сиёсат нафақат хориждаги вазиятга, балки Нью-Йоркда яшаётган ўн минглаб венесуэлаликларга ҳам бевосита таъсир кўрсатиши мумкин.

 

«Бизнинг устувор вазифамиз — Нью-Йорк аҳолиси, жумладан венесуэлалик диаспоранинг хавфсизлигини таъминлашдир. Шаҳар маъмурияти вазиятни диққат билан кузатишда давом этади», — дея қўшимча қилди у.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Нью-Йорк мэри Мадурони ҳибсга олишга қарши чиқди | Zamon.uz