Жаҳон

Трамп Колумбияни ҳам Венесуэла тақдири кутаётганини рад этмади

Колумбия президенти Густаво Петро мамлакат ички ишларига аралашишга ҳаракат бўлса, унга муносиб жавоб беришга тайёрлигини билдирди.

Трамп Колумбияни ҳам Венесуэла тақдири кутаётганини рад этмади

 

АҚШ президенти Доналд Трамп Венесуэладаги ҳарбий операция ва унинг етакчиси Николас Мадуронинг ҳибсга олиниши фонида Колумбия учун шунга ўхшаш сценарийни истисно қилмаслигини билдирди. Трамп Колумбияни “жуда касал” ва “касал одам томонидан бошқариладиган” мамлакат деб атади ҳамда унинг Қўшма Штатларга кокаин етказиб беришда айбланганини таъкидлади. Бу ҳақда РБС хабар берди.

 

Трампнинг сўзларига кўра, АҚШнинг мақсади атрофдаги нефтни эркин қазиб олиш мумкин бўлган барқарор ва муваффақиятли мамлакатларга эга бўлишдир. У Колумбияга қарши операция эҳтимолини “яхши эшитилади” деб таърифлади.

 

АҚШнинг айбловларига жавобан Колумбия президенти Густаво Петро мамлакат ички ишларига аралашишга ҳаракат бўлса, унга муносиб жавоб беришга тайёрлигини билдирди.

 

Эслатиб ўтиш лозим, 3 январ куни АҚШ Венесуэлага қарши операция ўтказиб, президент Николас Мадуро ва унинг рафиқаси Силия Флоресни қўлга олиб, Қўшма Штатларга суд учун олиб келган. Давлат котиби Марко Рубио бу ҳаракатни “Венесуэлага қарши уруш эмас, балки гиёҳванд моддалар савдосига қарши кураш” деб таъкидлади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Трамп Колумбияни ҳам Венесуэла тақдири кутаётганини рад этмади | Zamon.uz