Ўзбекистон

Бойсунда нефть сизиб чиққанига Энергетика вазирлиги изоҳ берди

Маълум қилинишича, ҳозирда каналга оққан нефть суюқликларини тозалаш ишлари олиб борилмоқда.

Бойсунда нефть сизиб чиққанига Энергетика вазирлиги изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги М25 конига яқин ҳудудларда нефть сизиб чиққани акс этган видеолар тарқалмоқда. Ҳолат юзасидан Энергетика вазирлиги изоҳ берди.

 

Маълумотларга кўра, 2025 йил декабрь ойининг сўнгги кунларида Бойсун туманидаги «М-25» кони ҳудудида таркибида нефть сақловчи суюқлик (нефть суюқлиги) ер юзасига чиқиши қайд этилган.

 

Мазкур ҳолатни бартараф этиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш мақсадида ҳудуд атрофида ҳамда сой ўзани бўйлаб қўшимча ҳимоя ҳовузлари барпо этилган. Йиғиб олинган нефть суюқлиги узлуксиз равишда махсус майдонга олиб чиқилмоқда, у ерда ҳажми 5 000 куб метр бўлган 2 та изоляцияланган шлам ҳовузи мавжуд бўлиб, нефть суюқлигини хавфсиз сақлаш ва кейинчалик самарали фойдаланиш имконини беради.

 

“Барча ишлар амалдаги саноат ва экологик хавфсизлик талабларига тўлиқ риоя қилган ҳолда олиб борилмоқда. Шунингдек, нефть суюқлиги намунаси бўйича таҳлил ишлари давом этмоқда, геологик тадқиқотлар ва каналга оқиб чиққан суюқликларни тозалаш ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.